Сайёр қабулда ўнга яқин масала муҳокама этилди

06.11.2017, 16:10

Сайёр қабулда ўнга яқин масала муҳокама этилди

Халқ билан мулоқотни янада кўпайтириш, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг дарду-ташвишлари, муаммоларини ўрганиш мақсадида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари аҳоли билан бевосита мулоқотларни давом эттирмоқда.

Ана шундай мулоқотлардан бири Каттақўрғон туман “Олмазор” МФЙ, Абулқосим қишлоғида бўлиб ўтди. Сайёр қабулда 50 га яқин фуқаро иштирок этди.

Тадбир аввалида партия вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Мухаммадиев “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб, сайёр қабуллардан кўзланган мақсад – аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга партиявий механизмлар орқали ечим топилаётгани тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Сайёр қабулда Абулқосим қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳусан Тўхтаевнинг парранадачиликни ривожлантириш, “Яккабоғ” МФЙ да яшовчи Элмурод Ҳожи бобо Турдиевнинг ҳудудда янги мактаб ташкил этишни сўраб қилган мурожаатлари бўйича соҳа масъулларига депутатлик сўрови билан чиқиш ва муаммоларни бартараф этишга келишиб олинди. Қабул давомида Абдулла Тошев томонидан Дўстлик маҳалласи ҳудудидга трансформаторни алмаштириш масаласи ҳам кўтарилди. “Файзиобод” МФЙ да яшовчи Азиза Ражабова эса уйининг тепасидан юқори кучланишли электр симлари ўтгани ушбу линияни аҳоли учун хавфсиз жойга кўчиришни сўради. Мазкур масалалар юзасидан вилоят ҳамда туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови юбориш ва масалани ҳал этишни депутатлик назоратига олишга келишиб олинди.

Сайёр қабулда ўнга яқин муаммолар юзасидан мутасадди идораларга депутатлик сўровлари чиқарилиб, натижаси мурожаатчига маълум қилиниши таъкидланди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-10-15 15:12:22

Президентимизнинг "2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида мамлакатимизни жадал ривожланишини таъминлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+