O‘zLiDeP депутати Ёдгоржон Акмалжоновга парта совға қилди

04.05.2018, 17:17

O‘zLiDeP депутати  Ёдгоржон Акмалжоновга парта совға қилди

Тайлоқ тумани “Чорвоқтепа” маҳалласида яшовчи Ёдгоржон Акмалжонов 6 ёшда. Йиллар оқар дарё мисол ўтиб боряпти. Ёдгоржон бу йил биринчи синфга боради. У катта бўлса отасидек харбий хизматчи бўлишини бот-бот такрорлайди.

 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Дилшод Муҳаммедов томонидан юртнинг мард ўғлони авлоди давомчиси Ёдгоржон Акмалжоновга парта (стол ва стул жамланмалари) совға қилинди.

– Ҳозир турмуш ўртоғимдан ёдгорлик бўлиб қолган 3 нафар  фарзандимни отасидек, мард-жасур қилиб тарбиялаяпман, – дейди Ҳалима Боботоева. –Уларга имкон қадар отасининг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламан. – Давлатимизга, ҳукуматимизга раҳмат, ҳар байрамда ҳолимиздан хабар олиб, йўқлаб турадилар.

Учрашувда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва Тайлоқ туман Кенгаши томонидан Ёдгоржоннинг оила аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олтинкўл туман Кенгаши депутати Б.Кодиров2018-05-07 11:52:45

Шу каби хайрли ишлар кўпаяверсин.Барчамиз бу ишда фаол бўлайлик.


Жиззах вилоят Мустақиллик МФЙ БПТ Х.Худайқулов2018-05-07 08:25:06

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Дилшод Муҳаммедовнинг бу каби ишлари давомли бўлишига тилакдошмиз


Бекзод БОБОМУРОТОВ Навоий вилояти Нурота тумани2018-05-06 16:35:52

Офарин депутат! Бугунги иқтидорли ва фаол ёш авлод эртанги келажагимизнинг муносиб эгалари бўлишига ишончимиз комил. шуни барчамиз доим ёдда тутишимиз керак.


Сергели туман Абдукахоров Жахонгир Тулкинович2018-05-04 17:47:21

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Дилшод Муҳаммедовни Ёдгоржон Акмалжоновга олиб берган совғалари унинг келажакда ўқимишли инсон бўлишига тўртки бўлади.


Санъат Исматов2018-05-04 17:29:52

Огромное уважение Самаркандскому областному Совету и частности областному депутату Самаркандской области Дилшоду Муҳаммедову, что не оставили в стороне эту семью. Желаю Ёдгоржону вырасти патриотом своей родины и гордостью своих родителей.


Санжар Бакаев2018-05-04 17:26:27

Горькая правда, но очень редкий случай когда депутат оказывает такое внимание. Было бы неплохо если и другие депутаты последовали бы его примеру.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+