“Шу кунларга етказганига шукур”, дейди Аҳад бобо Очилов

07.05.2018, 18:25

“Шу кунларга етказганига шукур”, дейди Аҳад бобо Очилов

Самарқанд тумани “Юқори Арабхона” маҳалласида яшовчи Аҳад бобо Очиловнинг навқирон ёшлик йиллари 2- Жаҳон уруши даврига тўғри келди. У йигитлик ғурури, ор-номус учун фронтга йўл олди. 1941-1945 йиллардаги уруш даҳшатларини ўз кўзи билан кўриб, қон кечиб, фашизмга қарши жанг қилди.

– Даҳшатли уруш неча-неча сафдошларимнинг умрига зомин бўлди, – дейди Аҳад бобо. – Омон қолишимга ишонмаган пайтларим ҳам бўлган. Аммо тақдир тақозоси билан тирик қолдим. У кунларнинг ортда қолгани рост бўлсин! Фаровон, тинч ва осуда кунларга етказганига шукур!

9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши фаоллари ва партиянинг бир гуруҳ ташаббускор депутатлари Аҳад бобо Очилов хонадонида бўлдилар. Бир пиёла чой устида қурилган суҳбат самимий тарзда ўтди. Отахон йиғилганларга тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш борасида ҳам панд насиҳатлар берди.

Учрашувда O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши ва партиянинг  ташаббускор депутатлари томонидан Аҳад бобо Очиловга эсдалик совғалари топширилди.

 Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1605
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Эшназаров Мурод партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби2018-05-08 15:54:08

Уруш ва фронт орти фахрийларини ҳар қанча эъзозласак камлик қилади.


Томди тумани Молия булими БПТ раиси Жакипбаева Д2018-05-08 15:43:18

Иккинчи жахон уриши қатнашчилари ва мехнат фахриларини хотира ва қадирлаш куни билан табриклаб узоқ умир тилайман.


Қ.Эшқораева Учқудуқ туман ижрочи котиби2018-05-08 12:27:42

Иккинчи жахон уриши қатнашчиларининг хотираларида уришнинг аянчли оқибаталри мухрланиб қолган. Шунинг учун Улар бугунги тинч кунларимизнинг қадрини ниҳоятда юксак баҳолайди. Биз ёшлар Улардан тичлигимизни қадрлашни ўрганишимиз лозим.


Жиззах вилояти Зарбдор туман Кенгаши аппарат рахбари Жаҳонгир Баҳодирович2018-05-08 11:07:50

Бугун Зарбдор шаҳарчасида жойлашган "Хотира” майдонида Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ва кенг жамоатчилик жам бўлган "Хотира” майдонида тадбирни Зарбдор туман маданият бўлими сухандони Фаррух Ўрозбоев очди ва табрик учун сўз навбатини туман ҳокими Нарзулла Кушбаковга берди. Туман ҳокими Нарзулла Кушбаков аввало барчани байрам билан табриклар экан, инсоният тарихида олтмиш миллиондан зиёд одамларнинг ёстиғиниқуритган Иккинчи жаҳон уришида Ўзбекистондан бир ярим миллиондан зиёд ота-боболаримиз ўзоқ совуқўлкаларда Ватан озодлиги учунг жанг қилишгани ва уларнинг сафида 39620 нафар жиззахнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан ғалабага ўз ҳиссаларини қушишганлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг, туман ҳокими "Мотамсаро она” пойига гул қуйди. Шу билан биргаликда қолган ташкилотлар ҳам она пойига гулчамбарлар қўйишди. Шунингдек, тантанали тарзда ўтказилган байрам тадбирида иккинчи жаҳон уруши саҳналари акс эттирилган воқеа ҳодисалар ҳамда санаткорлар томонидан куй-қушиқлар ижро этилди.


Дўсчонов Ш. Шовот туман Кенгаши фаоли2018-05-08 10:04:45

Жойларда ўтказилаётган бундай тадбирлардан барчанинг қалбида фахр ифтихор жўш уради. Бугунги осойишта кунларимизга кўз тегмасин.


Ш. Шайманов O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши депутатлик гурухи аъзоси 2018-05-08 09:41:11

Бугунги тинч осуда хаётимизга ўзларининг жонларини фидо қилган уруш қатнашчилари доим бизнинг қалбимизда мангу яшайди. 9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O‘zLiDeP Шеробод туман Кенгаши фаоллари ва партиянинг бир гуруҳ депутатлари 2 нафар Хўжанова Майна хамда Маманова Қарши момолар уруш орқасида хизмат қилган хонадонида бўлдилар. Бир пиёла чой устида қурилган суҳбат самимий тарзда ўтди. Онахонлар йиғилганларга тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш борасида ҳам панд насиҳатлар берди.


Рахматов Алибек Қашқадарё вилоят Кенгаши БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-05-07 19:10:08

Юртимизда иккинчи жаҳон уриши қатнашчилари муносиб изозланмоқда


Р.Ёдгарова Жиззах вилояти депутати2018-05-07 18:58:00

Бугунги тинч осуда хаётимизга ўзларининг жонларини фидо қилган уруш қатнашчилари доим бизнинг қалбимизда мангу яшайди.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-07 18:50:04

Уруш дахшатларини кўриб қаҳрамонлик кўрсатган юртдошларимиз хотираси абадийдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+