Каттақўрғонда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганлар сони 2017 йил 1-чорагига нисбатан 5 тага ўсган

12.05.2018, 13:04

Каттақўрғонда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганлар сони 2017 йил 1-чорагига нисбатан  5 тага ўсган

Бу ҳақда Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

– Яна бир аҳамиятли томони, жорий йилнинг 1-чораги давомида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик қайд этилмаган, – дейди туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари в.в.б. Б.Дониёров. – Лекин маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганлар сони ўтган йил 1-чорагига нисбатан 5 тага ўсган.

Йиғилишда шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳар томонлама таҳлил қилинди. Қолаверса, давлат идоралари ва жамоатчилик тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1840
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бекмуродов Ғайрат Суванович Қувурқурилиш сервис МЧЖ БПТ раиси2018-05-17 14:04:07

Биз ота-оналар ёшларимизга бўш вақт қолдирмаслигимиз керак. Уй, дарс, ўзининг севган машгулоти, қўшимча дасрлар ташкил этишимиз керак. Шундагина боланинг онгида ёд фикрларга ёд ғояларга жой қолмайди.


Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Мелибоева Маъмура Толиповна2018-05-17 14:00:51

Жойларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича авваламбор ота -оналаримиз ўз фарзанларини қаровсиз, беэътибор қолдиришмаса бундай холатлар келиб чиқмайди. Оила, махалла, давлат идоралари бирдек хамкорлдикда ишласа жамиятимизда ривожланиш бўлади. Ёшларимизнинг онги ўзгаради


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-14 08:57:44

Ёшларимизни жиноят кўчаларига кириб қолишдан, ҳар қандай ёт ғоялардан асраш уларни илимли, ҳунарли қилиб тарбиялаш ҳар биримизнинг олдимиздаги бурчимиздир буни ҳеч қачон унитмаслигимиз зарур.Ватанимизнинг равнақи ёшларимиз қўлида.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-14 08:52:55

Ёшларга бўлган эътибор - келажагимизга бўлган эътибордир. Ёшларимизни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етиши учун ҳаммамиз масъулмиз.


Жасур Рустамов2018-05-14 08:42:58

Давлат идоралари ва жамоатчилик тузилмалари хамда депутатларнинг ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш зарур шундагина ёшларнинг жиноятчиликни ҳуқуқбузарликни олдини олиш мумкин.


Қашқадарё вилояти Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-05-13 11:01:15

Ёшларни фаолиятини тўғри йўналтириш, уларни бандлигини таъминлаш долзарб масала. Партиямиз томонидан ёшлар учун йўналтирилган лойиҳаларга уюшмаган ёшларни жалб этиш, Уларнинг самарали бандлигини таъминлаш бугунги кунда асосий мақсадимиз.


Қашқадарё вилояти Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-05-13 11:01:15

Ёшларни фаолиятини тўғри йўналтириш, уларни бандлигини таъминлаш долзарб масала. Партиямиз томонидан ёшлар учун йўналтирилган лойиҳаларга уюшмаган ёшларни жалб этиш, Уларнинг самарали бандлигини таъминлаш бугунги кунда асосий мақсадимиз.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-13 09:53:57

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва Ёшлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида Давлат идоралари ва жамоатчилик тузилмалари билан тушинтириш ишлари олиб боришда ота-оналар хам фаол бўлишлари керак.


Н.Саимова2018-05-12 17:25:45

Ёшлар у́ртасида жиноятчиликни олдини олиш ва уларнинг бандлигини таьминлашда хар биримиз масьулмиз.


Набижон Артиков Каттақўрғон шаҳар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-12 14:50:28

Давлат идоралари ва жамоатчилик тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш зарур Ёшлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида тушинтириш ишлари олиб боришда ота-оналар хам фаол бўлишлари керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+