O‘zLiDeP сайёр қабулида 20 га яқин муаммо ҳал этилди

14.05.2018, 09:10

O‘zLiDeP сайёр қабулида  20 га яқин муаммо ҳал этилди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Бешариқ туманидаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этди.  

Cайёр қабулда иштирок этган Мўминжон Отақулов ҚВП бошқа манзилга кўчиб кетгани боис аҳоли сифатли тиббий хизматдан фойдаланишда қийналаётгани ва қишлоқнинг ички йўллари таъмирталаб аҳволга келиб қолганидан шикоят қилди.

– Одамлар билан юзма-юз, очиқ мулоқотни йўлга қўйилгани мавжуд муаммоларни жойида ҳал этишда қўл келяпти, – дейди Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси М. Мадраҳимов. – Бугунги очиқ мулоқот эса тумандаги мавжуд муаммоларни яна бир бор таҳлил қилиш ва аҳолини қийнаб килаётган муаммоларни бартараф этиш имконини берди. Чунки сайёр қабул давомида аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, бандлик масалалари бўйича келиб тушган мурожаатларнинг аксариятини шу ернинг ўзида ҳал этишга эришилди.  

Шунингдек, сайёр қабул давомида ҳудуд аҳли томонидан аҳолига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш бўйича ҳам мурожаатлар ўртага ташланди. Мазкур муаммони “Водийгазтаъминот” туман кенгаши бошлиғи Б.Юлдашев ўз зиммасига олиб, муаммони яқин кунларда ҳал этиб беришга ваъда берди.

Умуман, сайёр қабул давомида 20га яқин мурожаатлар кўриб чиқилди. Уларнинг салмоқли қисми белгиланган тартибда ҳал этилиб, қолганларининг ижроси қатъий назоратга олинди. 

Ш. ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Р.Дурдиев O‘zLiDeP Тахиатош тумани партия фаоли 2018-05-16 11:01:45

Бу каби сайёр қабулларда аҳолининг муаммоларини ўрганиб уларнинг ижобий ёчим топятганлиги қувонарли Бундай сайёр кабулларни жойларда тез-тездан ўтказиб ва шу ернинг ўзида ечимини топиш ахолининг кайфиятини кутаради ва депутатларимизга ишонишини козонияпти.


Тлеуов Абдижаббар2018-05-16 09:32:37

Бу каби сайёр қабулларда аҳолининг муаммолари ўрганилиб айримларининг ечимлари топилди.Бундай саёр кабуллар тез тез булиб турса халкимизнинг шу кунгача келган муаммолари хал этилади


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-15 20:01:31

Бундай сайёр қабуллар ва улар асносида халқ муаммоларининг ҳал этилиши партиямиз ва депутатларимизнинг халқ олдидаги обрўй-эътиборини янада оширади.


Усмонова Гулчехра Алижон Солие ХИЧ биолабараторияси БПТ раиси2018-05-15 17:33:07

Бизни хам қийнаб келаётган муаммолар юзасидан шу ойнинг 23 санасига БПТ да сайёр қабул ўтказишни лозим кўрдик. Бугунги кунда сайёр қабул ўтказиш учун харакатлар бошланган ўйлайманки бу учрашувдан сўнг худудимиздаги муаммолар ўрганилиб ечими юзасидан аниқ натижалар кутиб қоламиз. ЎзЛиДеП туман Кенгаши хамда депутатларимизга ишонч янада ортиши тахсинга лойиқ


Халилов Жамшидбек Хаклқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гурухининг ижрочи котиби2018-05-15 17:20:05

ЎзЛиДеП томонидан ташкил қилинаётган бундай сайёр қабуллар кўплаб ўтказилмоқда, сайёр қабулда халқимизни узоқ муддатдан бири қийнаб келаётган муаммолар хал этилмоқда. Бу каби учрашувлар тез тез ўтказилиб туриши лозим деб ўйлайман. Бундай ўтказилаётган қабуллардан сўнг партиямизга ишонч жуда катта уйғонмоқда


Хужамов Улуғбек Чумоқча БПТ раиси2018-05-15 16:14:13

ЎзЛиДеП тамонидан ҳудудларда Сайёр қабуллар утказилиб аҳолини муамоларини партиявий воситалар билан ҳал этаётганлиги бу одамларни эртанги куниг бошқача кўз билан қарашини ҳамда улрани партияга булган ишончларини ортишига хизмат қилади


М.Ахназарова КР Кенгаши 2018-05-15 14:30:41

Саёр кабулларда ечимини топган муаммолар ва хал килинган мурожатларнинг ижобий натийжаларини кўрган партия электорати ва ахолининг ишончини партиямиз депутатлари козониябти.Халк бундан жуда рози, уларнинг кайфиятини юзларидан ва минатдорчиликларидан кўрса бўлади.


Маданият уйи БПТ Қувасой шаҳар 2018-05-15 14:28:56

шундай сайёр қабуллар доим бўлиб турсин. бунинг натижасида ахолиларни қийнаб турган муаммолар ечилмоқда.


Б.Алеков КР Кенгаши юристи2018-05-15 14:25:34

Бундай сайёр кабулларни жойларда тез-тездан ўтказиб ва шу ернинг ўзида ечимини топиш ахолининг кайфиятини кутаради ва депутатларимизга ишонишини козонияпти.


Карамова Насиба кадрлар бўйича инспектор 2018-05-15 12:44:42

Бу каби сайёр қабулларда аҳолининг муаммоларини ўрганиб уларнинг ижобий ёчим топятганлиги қувонарли


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+