O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” Гулистонда 100 та янги иш ўрини яратишни мақсад қилган (фото)

16.05.2018, 16:36

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” Гулистонда 100 та янги иш ўрини яратишни мақсад қилган (фото)

Жорий йил 18 май куни O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида ёшлар Форуми ҳамда Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган.

Гулистон шаҳридаги уюшмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари, коллеж битирувчилари, шаҳардаги ташкилот, муассаса, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари иштирок этадиган мазкур форум доирасида партия фаоллари – тадбиркорлар кўмагида ёшлар ишга жойлаштирилади.

Мазкур форумни янада самарали ташкил қилиш мақсадида партия “Ёшлар қаноти” аъзоларидан иборат тарғибот гуруҳи шакллантирилди. Бугун тарғибот гуруҳи аъзолари форум доирасидаги меҳнат ярмаркасида барча уюшмаган ҳамда вақтинча меҳнат билан банд бўлмаган ёшларни кенг жалб қилиш мақсадида Гулистон шаҳрининг ҳар бир маҳаллаларидаги хонадонларга ташриф буюрди. Ёшларга тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, рўйхати шакллантирилмоқда.

Партия фаолларининг ташрифи кўнглимизни тоғдек кўтарди, - дейди Гулистон шаҳридаги “Маънавият” МФЙ “Беруний” кўчаси 77-уйда истиқомат қилувчи Раъно Толипова. - Бугунги кунда фарзандларимнинг 3 нафари вақтинча ишсиз. Катта ўғлим Акмалжон бир неча йиллардан буён чет давлатда мавсумий ишларда сарсонгарчиликда ишлаб қайтарди. Партия ташаббуси билан ўтказилаётган бу хайрли иш муаммоларимизнинг айни ечими бўлди. Ўйлайманки, мазкур форумда фарзандим ҳам қатнашиб, иш билан банд бўлади.

Ушбу тарғибот гуруҳи форумга қадар Гулистон шаҳридаги барча маҳаллаларда хонадонма хонадон юриб, уюшмаган ёшларни кенг жалб қилишни мақсад қилган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1941
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Рахмонов- O`zLiDeP Ўзбекистон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-17 16:29:35

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси жойларда ишсизликни бартараф этишда мухим қадам бўлди


Юнусов Абдулазиз Жиззах шаҳар Кенгаши депутати2018-05-17 14:15:42

Партиямизда ёшларимизнинг бандлигини таъминловчи, улрага тадбиркорликнинг бошланғич кўникмаларини берадиган бир қанча лойихаларимиз мавжуд. Бу каби лойихалар партиямизда ёшлар сафини кенгайишига сабаб бўлади. Барча ёшларимизнинг ишларига омад тилайман.


Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 14:12:10

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида кўплаб ёшларимизнинг ишсизлиги таъминланди. Фаолларимизнинг ушбу лойихада куплаган ишсиз ёшларни буш иш уринлари ва тадбиркорликга йуналтириб, уларга йўл-йўриқ курсатаётганининг гувохи булмокдамиз.


Бекбосын Ганиев O`zLiDeP Чимбой туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-17 10:51:21

Ёшларни ҳар жиҳатдан қоллаб-қувватлаш ва уларнинг бантлигини таъминлаш кўпров тадбиркорликка жалб қилиш асосий вазифамиз. Ўзбестон Республикаси Ёшлар иттифоқи томонидан ёшларга ажиратаётган кредитлар ҳам шулар қаторидан. Албатта ёшлар бу имкониятлардан тўғри фойдаланишига умид қиламиз.


АБдуқаюм Тўхтақулов-O'zLiDeP Бешариқ туман Кенгаши раиси 2018-05-17 10:48:13

Партия ташаббуси билан ўтказилаётган бу хайрли иш муаммоларнинг айни ечими бўлаётгани бу қувонарли холат бўлиб,иш билан таъминланган ёшларга омадлар тилаб қоламиз.


Шоимова Зарина Бобир қизи O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ҳузуридаги "Ёш либераллар" клуби фаол аъзоси "2018-05-17 10:47:03

Партиядош тенгдошларимизга савобли ишни бошлаганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Барчасига омад.


Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби 2018-05-17 10:43:11

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ёш либералларига омад тилаган ҳолда, анашундай фидойилк кўрсатган ҳолда партиямизни ривожланишида ўз ҳиссасини қўшишдан чарчамасин.Ўйлайманки ушбу тарғибот кўпгина уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлашга ёрдам беради.Барча тадбиркорларимиздан бу лойиҳани қўллаб- қувватлашларини сўраб қолардим.


Нурбоев Вахобиддин. Самарқанд вилояти Нуробод туманидан "Улус" ҚФЙ қашидаги БПТ раиси2018-05-17 10:37:43

Ушбу лойиҳага ёшларни кенг жалб этилаётганлиги жуда қувонарли холат. Партия ўз келажагига изланувчан, шижоатли, ишбилармон ёшлар нигоҳи билан қараётганлиги таҳсинга лойиқ.


Муҳаммадов Сундор O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ҳузуридаги "Ёш либераллар" клуби раҳбари2018-05-17 10:35:56

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида тарғибот яхши ташкил этилган бўлиб, тарғибот натижаларини кўтиб қоламиз.Ушбу тарғибот уюшмаган ёшларни бандлигини таминлай олса, бошқа туманларда ҳам ушбу тарғиботни амалга ошириш зарур.


Mirzacho'l tumani ''Do'stlik ''BPT Egamov Bobomurod2018-05-17 10:18:36

Ушбу лойиҳа партиямизнинг ажойиб лойиҳаларидан бири бўлди десак тўғри бўлади зеро ёшларга қаратилаётган эътибор келажагимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+