Ўзбекистон – АҚШ: стратегик ҳамкорлик йўлида

19.05.2018, 13:25

Ўзбекистон – АҚШ: стратегик ҳамкорлик йўлида

“Ўзбекистоннинг янги қиёфаси” – айнан ушбу сарлавҳа кейинги икки йил давомида мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларига, амалга оширилаётган ислоҳотларга жаҳон ҳамжамияти ҳамда етакчи хорижий давлатлар раҳбарларининг эътирофини ўзида тўлиқ акс эттирмоқда.

Дарҳақиқат, ўтган қисқа вақт давомида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган туб ўзгаришлар мамлакатимизнинг янги қиёфасини яратиб, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг нуфузи ва салоҳиятини янада оширди. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг дастлабки натижалари, минтақамизда ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларининг мустаҳкамланиши, жаҳондаги ривожланган давлатларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши ва ҳайриҳоҳлигини ошишига сабаб бўлди.

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу давлатга амалга оширган расмий ташрифи давомида ўтказилган олий даражадаги учрашувлар, эришилган келишув ва имзоланган битимлар Ўзбекистоннинг халқаро майдонда нуфузли ва ишончли ҳамкор эканлигини яққол кўрсатди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, АҚШ етакчиси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни янада ривожлантириш ва минтақада яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган очиқ ва конструктив ташқи сиёсатини қўллаб қувватлашини билдирганлиги муҳим аҳамият касб этди.

Давлатимиз раҳбари Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг мустақиллигини доимо қўлаб-қувватлаб келганлигини, мамлакатимиз АҚШ билан муносабатларини янада кенгайтириш, ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини таъкидлаб ўтди.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг истиқболлари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинганлиги, икки давлат вазирликлари ва идоралари ўртасида узоқ муддатли ва кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган кўплаб хужжатларнинг имзоланганлиги ушбу ташрифнинг амалий аҳамиятини янада оширди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида тузилган 20 дан ортиқ йирик шартномаларни амалга оширилиши натижасида 5 млрд долларга яқин инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этилиши назарда тутилди. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари таълим, фан, маданият, туризм ва спорт соҳаларида икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш масалалари олий даражадаги музокараларнинг диққат марказида бўлди.

Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, айниқса халқаро майдонда ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларида икки давлат раҳбарлари қарашлари ва ёндашувларининг ўхшашлиги мамлакатларимиз ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.

Музокаралар давомида томонлар олий даражадаги мулоқотларни изчил давом эттиришга, иқтисодиёт, энергетика, юқори технологиялар, туризм, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ҳамкорликни янада фаоллаштиришга, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишга ҳамда гуманитар алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинганлиги икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

“Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши” деб номланган Қўшма баёнотни имзоланиши мазкур тарихий ташрифнинг сиёсий аҳамиятини ошириб, икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга ва мамлакатимизнинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Ойбек ДЖУМАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ж.Курбонов-Тошлок туман молия БПТ раиси2018-05-22 16:39:55

Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш учун имкониятларни яратади.


Тошлок тумани Ахшакгузар БПТ раиси Х. Рахмонов2018-05-22 16:37:07

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида тузилган 20 дан ортиқ йирик шартномаларни амалга оширилиши натижасида 5 млрд долларга яқин инвестицияларни жалб этилиши мамлакатимиздаги тадбиркорлар ва ишбиларманларга кенг имкониятлар яратиб беради.


Т.Исмоилов-БПТ раиси2018-05-22 16:34:25

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари Президентларининг учрашуви умумжахон аҳамиятга эга бўлиб, икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, савдо-сотиқ ва бошқа алоқаларни тиклашда катта аҳамият касб этади.


Х.Хасанов-туман депутати2018-05-22 16:31:29

Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, айниқса халқаро майдонда ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларида икки давлат иқтисодиётини янада мустаҳкам учун замин яратади.


А. Рустамов- туман депутати2018-05-22 16:29:01

Давлатимиз раҳбари Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг мустақиллигини доимо қўлаб-қувватлаб келганлигини, мамлакатимиз АҚШ билан муносабатларини янада кенгайтириш, ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш икки давлатни янада мустахкамлайди.


Ш. Эгамбердиев- туман депутати2018-05-22 16:26:11

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу давлатга амалга оширган расмий ташрифи давомида мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларига, амалга оширилаётган ислоҳотларга жаҳон ҳамжамияти ҳамда етакчи хорижий давлатлар раҳбарларининг эътирофини ўзида тўлиқ акс эттирмоқда.


Жиззах вилояти Х.Асатов2018-05-21 16:43:54

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг истиқболлари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинганлиги, икки давлат вазирликлари ва идоралари ўртасида узоқ муддатли ва кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган кўплаб хужжатларнинг имзоланганлиги барчамизни хурсанд қилди. Ушбу имзоланган хужжатлар мамлакатимизнинг янада ривожланишига хизмат қилади


М.Бабаяров Хатирчи туман Кенгаши депутати2018-05-21 14:59:59

Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ Президентларининг олий даражадаги учрашувида АҚШ етакчиси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни янада ривожлантириш ва минтақада яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган очиқ ва конструктив ташқи сиёсатини қўллаб қувватлашини билдирганлиги муҳим аҳамият касб этди.


Ачилова Муаттар-ЎзЛиДеП Қоракўл туман Кенгаши фаоли 2018-05-21 14:54:23

муҳтарам Президентимизнинг АҚШга қилган расмий ташрифи мамлакатимиз истиқболига ўзининг мсуносиб ҳиссасини қўшишига, халқимиз манфаатларига хизмат қилишига, халқимиз яшаш шароитини янада яхшилашига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз. Ўзбекистон АҚШ ўртасида тузилган шартномалар, битимлар юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Ботиров Нодирбек Сўх туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари 2018-05-21 14:35:26

Икки давлат томонидан 2002 йилда тузилган шартномалар амалга оширилмай қолган. Призидентимиз тузилган янги шартномалар ва қилинган сафардан албатта ижобий натижа булади деб уйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+