O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан когонлик 10 нафар уюшмаган ёшлар ишли бўлди

19.05.2018, 07:08

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан когонлик 10 нафар уюшмаган ёшлар ишли бўлди

Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида 50 минг 256 нафар уюшмаган ёшлар бор. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида уларнинг 686 нафари иш билан таъминланди. Шундан 120 нафарини Когон шаҳрида яшовчи ёшлар ташкил этади.  

Бу ҳақда O‘zLiDeP Когон шаҳар кенгаши томонидан “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” лойиҳаси доирасида “Ёшлар бандлигини таъминлаш ­- энг муҳим вазифамиздир” мавзуида ташкил этилган тадбирда алоҳида таъкидланди.

–Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад турли сабабларга кўра чет элга чиқиб кетган, ҳеч бир ишга эга бўлмаган уюшмаган ёшларни аниқлаш ва уларни бандлигига кўмаклашдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Когон шахар Кенгаши раиси ўринбосари М.Джўраева. – Қолаверса, уюшмаган ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига қизиқтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, уларнинг мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишдир. Шу боис тадбир давомида айни шу жиҳатларга жиддий аҳамият беришга ҳаракат қилдик ва бунга эришдек, деб ўйлайман.

Тадбирда шунингдек, ёшларнинг тадбиркорликка оид билим ва кўникмасини ошириш, ўғил-қизлар учун янги иш ўринларини яратиш, ёш оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда “А.Қодирий” МФЙда яшовчи Шоҳида Жалилова “Бухоро Гилам” МЧЖ корхонасига, “Бунёдкор” МФЙда яшовчи Нафиса Худойқулова эса тикувчилик цехига ва бошқа шу каби корхоналарга 10 нафар уюшмаган ёшлар ишга жойлаштирилди.

Азиз ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

"Рўзматжон ота " БПТ раиси Р.Мелибоев 2018-05-22 11:42:40

Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали ҳам кўплаб ёшларимиз иш билан банд бўлмоқда. O`zLiDeP ҳеч бир ишга эга бўлмаган уюшмаган ёшларни аниқлаб ва уларни бандлигига кўмаклашаётганлиги ҳаммамиз учун қувонарли холат


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-21 20:52:57

Мамлакатимизда хар йили беш юз мингга якин коллеж, лицей битирувчилари борлиги ва уларни иш билан таъминланиш зарурлигини хисобга олсак, бу каби тадбирларнинг ахамияти нихоятда зарурлиги яккол намоён булади. Тадбирларнинг бевосита партиямиз ташаббуси билан утказилиши эса, партиямизнинг ёшлар уртасида нуфузининг ортишига, ёшлар хисобига аъзолар сонининг купайишига олиб келади. Бу каби тадбирларни янада купрок ва иложи борича чекка кишлокларда утказишни ташкил этишимиз зарур.


Ахматшаев Осимхон2018-05-21 10:39:18

Тадбиркор Ботиржон Фозиловнинг ташаббуси бугун амалга оширилиб, шаҳар Кенгаши депутати Р.Мирзааҳмедов кўмаги билан 35 нафар ишчи ўрин яратилди. Мазкур корхона ипак гилам ишлаб чиқаради.


Жиззах шаҳар Мелибоева Маъмура Толиповна2018-05-21 10:06:05

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган туркум тадбирлар уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлашда катта ёрдам кўрсатиб келмоқда.


Гулчеҳра Саидова - Қоракўл туман Марказий касалхона БПТ раиси2018-05-21 08:59:45

Мана шундай тадбирлар натижасида кўплаб уюшмаган , ишсиз ёшларимиз иш билан таъминланмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, экспорт хажмини кенгайтириш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан биридир. Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали ҳам кўплаб ёшларимиз иш билан банд бўлмоқда.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-05-20 17:05:09

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” лойиҳаси доирасида турли сабабларга кўра чет элга чиқиб кетган, ҳеч бир ишга эга бўлмаган уюшмаган ёшларни аниқлаб ва уларни бандлигига кўмаклашаётганлиги учун O`zLiDePдан миннатдормиз. Партиянинг бу ташаббусини доимо қўллаб-қувватлаймиз! Партиямизнинг ишларига омад...


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+