“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 41 нафар ёш ихтирочи қатнашди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

24.05.2018, 12:37

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 41 нафар ёш ихтирочи қатнашди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг  Республика босқичи ўтказилди.  

Унда танловнинг туман,  шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 41 нафар ёш ихтирочилар ишлаб чиқариш, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиққан янги инновацион лойиҳалари билан қатнашди.

 –Ҳар йили ёшлар ўртасида янги-янги танловлар ўтказишга ҳаракат қиламиз, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Т.Салимов. –Лекин қизиқувчан, интилувчан, ихтирочи-ижодкор ёшларни қўллаб-қувватловчи танловлар деярли йўқ эди. Шу сабабли ушбу танлов ёшлар орасида тезда оммалашди ва унга қизиқиш билдирганлар сони кескин кўпайди. Чунки мазкур танлов иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда ёш инновациячиларни янги-янги ғоялар, кашфиётлар сари етаклайди.

Танловда ғолибларни аниқлашда иштирокчиларнинг ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганлигига ҳам алоҳида аҳамият берилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра Нукус ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Азиза Сабирбаева 3-ўрин, Нукус туризм ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Дилфуза Караматдинова 2-ўрин, Нукус компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Николай Чекморёв эса 1-ўринга  лойиқ деб топилди. 

Танловда ғолиб ва совриндорлар партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қ.БЕКНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1768
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Тахтакупир тумани 2018-06-01 08:28:08

Жас инновацияшы корик танлауы женимпазларын кутлыклаймыз, Озбекистан Республикасы колеминде откерилетугын жуумаклаушы баскышында женимпаз болыуларын тилеймиз, хам албетте оз гезегинде партиямыздын катары усындай билимли излениушен жаслар менен кобейип атырганына кууанышлымыз


Насиба-СТМ2018-05-28 09:49:44

"Ёш инновациячи" кўрик танлови ёшларни янги нарсаларни ихтиро қилишга, ўз устида ишлашга, келажакга интилишини кучайтирадиган лойиха деб ўйлайман. Бу каби лойихаларнинг жорий этилиши келажакда ўз самарали натижасини беради умид қиламан.


O'zliDeP Zarafshon shahr bo'limi huzuridagi "Yosh Liberallar" klubi faoli Shoimova Zarina 2018-05-25 15:27:14

Bunday tadbirlar yurtimizda innovatsion loyihalar mualliflari bo'lmish kelajak yoshlarini yanada qo'lab quvvatlashda keng imkoniyatlar eshigini ochadi. Yosh innovatsiyachilarni o'zlariga bo'lgan ishonchini yanada oshiradi va yurtimizda yangidan-yangi innovatsion loyihalarni ko'paytirishda katta yordam beradi.


Пирниязов Ислам 2018-05-25 11:06:52

«Жас инновацияшы» таңлаўының Өзбекистан Республикасы басқышында нәтийжели орын көрсетиўине тилеклеспен.


А. Бердиев Шеробод туман Кенгаши депутати2018-05-25 10:40:18

Ўзбекистондаги барча ёшларни келажакда ўз ўринларини топишига тилакдошман.


А. Бердиев Шеробод туман Кенгаши депутати2018-05-25 10:40:18

Ўзбекистондаги барча ёшларни келажакда ўз ўринларини топишига тилакдошман.


А.Ибрагимов O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши 2018-05-25 10:39:16

"Ёш инновациячи" курик танлови иктидорли ёшларни топиш ва уларнинг истьтедодларини ривожлантиришга ёрдам беради хамда ёшларга ишонч билдириш уларни янада ҳаракат қилишга ундайди.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-05-25 09:19:11

O`zLiDeP томонидан ташкил этилган Ёш инаватсиячи кўрик танлов иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда ёшларнинг ўзига бўлган ишончини янада ортиради.


Мадина Бекматова Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-24 17:43:15

"Yosh innovatsiyachi" kõrik tanlovi iqtidorli yoshlarni topish va ularning istedodlarini rivojlantirishga yordam beradi.


Мадина Бекматова Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-24 17:34:58

"Ёш инновациячи" курик танлови иктидорли ёшларни топиш ва уларнинг истьтедодларини ривожлантиришга ёрдам беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+