Дунё мамлакатларини лол қолдирган нутқ

19.10.2017, 20:33

Дунё мамлакатларини лол қолдирган нутқ

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз шаҳридаги мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқидан келиб чиқувчи O`zLiDePнинг  долзарб вазифалари” мавзусидаги ўқув-семинар бўлиб ўтди. Ўқув семинардан кўзланган асосий мақсад – Президентимиз нутқининг мазмун-моҳиятини партия электоратига етказишдан иборат эди.

– Юртбошимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи нафақат мамлакатимизда, балки минтақа давлатлари, қолаверса, дунё аҳлини ташвишга солаётган глобал муаммоларнинг олдини олиш чора-тадбирларига бағишлангани билан ғоят аҳамиятлидир, – дейди партия ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Гулмира Амирова. – Қолаверса, мамлакатимиз тараққиётининг 5 устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани ҳамда “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган принципининг ҳаётга татбиқ этилгани дунё ҳамжамиятининг эътиборини қозонди.

Семинарда Президентимиз нутқида тилга олинган муҳим масалалар юзасидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Жаҳон ҳамжамияти орасида мамлакатимизнинг нуфузи борган сари юксалиб бораётгани иштирокчиларга аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    1299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+