Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди

10.06.2018, 11:46

Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди

ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Саммит натижалари бўйича Циндао декларацияси қабул қилинди. Яна бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилингани саммитнинг яна бир аҳамиятли воқеаси бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди.

Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори этиб тайинланди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик Қирғизистон Республикасига ўтди.

  • Кўрилди
    2237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Шобеков O`zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-11 18:05:30

Бундай маъсулятли ва юксак лавозимга тасдиқланган юртдошимиз Владимир Норовни табриклайман берилган ваколатлардан унумли фойдаланган ҳолда ШХТ ва юртимиз келажагини ривожлантиришда ўзининг ҳиссасини қўшишига ишонаман


Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгаши депутати А.Мақсудов2018-06-11 17:54:28

Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланганидан хурсанд бўлдик. Уларга омад тилайман.


Хоразм вилоят МТПлар бирлашмаси МЧЖ биноси Урагнч шаҳар БПТ 2018-06-11 16:30:29

Юртдошимиз Владимир Норовнинг ШҲТ дек нуфузли ташкилот бош котиби лавозимига тайинланиши билан табриклаймиз. Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги хамкорликни янада кучайтиради деган умиддамиз.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши 2018-06-11 15:46:12

Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқлангани Ўзбекистонликлар учун катта фахр ва ифтихор туйгусини беради. Ушбу вазифа ва ваколатлардан кенг ва оқилона фойдаланишида муваффақиятлар тилаймиз. Ўзбекистон олға!!!


Санжар Бакаев2018-06-11 15:41:57

Владимир Имамович Норов один из известных политических деятелей Республики Узбекистан, дипломат высшего ранга. И его назначение Генеральным секретарем ШОС не спроста. Он имеет огромный опыт работы в структуре МИД. Человек амбициозный и целенаправленный. Под его руководством в разные годы Узбекистан наладил множество деловых контактов с зарубежными странами, которые по сегодняшний день работают во благо развития Узбекистана. Хотелось бы отметить, что мы в Бухаре очень рады и гордимся его достижениями.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-11 15:30:52

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва тадқиқотлар институти директори Владимир Норовнинг ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланиши бу бир томондан В.Норовга юксак ифтихор туйғусини берса бир томондан катта маъсулият ҳиссини юклайди. Ўйлайманки Ўзбекистон ишончни оқлайди.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-11 14:26:46

Ёшлар сиёсатига катта эътибор бераётган Ўзбекистон Президентининг бу сиёсатни шундай нуфузли ташкилот даражасида дунёга олиб чиқаётганлиги эътирофга лойиқ. Имзоланган бир қатор ҳужжатлар ўзаро ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашига ишонаман. Бухоро фарзанди В.Норовни ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланишидан хурсандман ва Владимир Имамовичнинг келгусидаги фаолиятига омад тилаб қоламан.


Халқ депутатлари Қарши туман Кенгаши депутати Турсунов Дилшод2018-06-11 14:24:09

Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилингани ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланиши мамлакатимиз нуфузини дунё ҳамжамияти олдида янада юқорилаганидан даракдир.


Сергели тумани фаоли Мансуров Мираббос2018-06-11 13:01:33

Президетимиз Ш.Мирзиёевни олиб бораётган сиёсатидан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланганидан мамнунмиз.


Халқ депутатлариСергели туман Кенгаши депутати Б.Наримов2018-06-11 12:58:16

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланганидан жуда хурсанд бўлдим. Уларга омад тилаб қоламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+