Андижонда суст ишлаётган депутатлар огоҳлантирилди

12.06.2018, 16:34

Андижонда суст ишлаётган депутатлар огоҳлантирилди

Андижонда Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг ярим йиллик фаолияти таҳлилига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Абдуллажон Ҳамроқулов сиёсий партия ва депутатнинг фаолияти узилмас ҳамкорлик муносабатларига асосланиши зарурлигига алоҳида тўхталди ва бу борадаги фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

– Таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш давомида биз депутатлар ўз фаолиятимизга янгича кўз, янгича ёндашув билан қарай бошладик, – дейди Халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси М.Турғунова. – Чунки йиғилиш давомида халқ ноиби бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда фақатгина халқ дарди ва ташвиши билан яшаши, шу билан ўзининг шарафли номини оқлаши мумкинлиги оддий тилда тушунтириб ўтилди.

Тадбирда Андижон вилояти маҳаллий Кенгашлари сессияларига масала киритишда депутатларнинг жонбозлиги ва ташаббускорлиги етишмаётгани юзасидан туман (шаҳар) лар кесимида аниқ маълумотлар берилди. Фаолиятида сусткашликка йўл қўяётган депутатлар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилди.   

Равшанбек АБДУРАҲИМОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

депутатлик гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Саидолимов Хўжаобод туман Кенгаши2018-06-28 17:46:19

Тўғрисини айтганда шу каби танқидий кўринишдаги йиғилишлар тез тез уюштирилиши зарур. Ичимизда виждонан, ёниб ишлаётган депутатлар кўпчиликни ташкил килади Лекин шулар қатори уйқусираётганлари хам бор. Баъзи бирлари хатто партия аъзолик бадалини тўлашга хам ярамайди. Кейинги сайловлар жараёнида биз тамонимиздан йўл қўйилган хатолар такрорланмайди деган умиддаман.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-13 15:34:49

Бундай танқидий йиғилишлар Халқ депутатлари туман Кенгашларида хар ойда бир марта ўтказилса зеро ухлаб ётган депутатларимиз бир оз уйғонсалар ажаб эмас


Шамшод Жафаров 2018-06-13 10:04:16

Биргина Депутатлар емас Халқ манфаатлари учун ёниб яшаш барчамизни енг олий вазифамизга аёланаётир.


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-06-13 09:31:01

Депутат-халқнинг ишончли вакили. Халқимиз юксак ишонч билан депрутатларимизни сайлашяптими демак мана шу ишончни оқлаш керак. Бунинг учун депутатларимиздан фаоллик ташаббускорлик ҳамда ўз ишига нисбатан кучли маъсулият талаб этилади.


Шоира Эшбоева, Навоий вилояти 2018-06-12 17:48:45

Deputat avvalo xalq ishonchini oqlashi zarur.Chunki deputatlik mansab emas,maratabadir.Bugun joylarda deputatlar faollashishini davrni o'zi taqoza etmoqda.


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-12 17:04:16

Депутат дегани бу халқ билан давлат ўртасидаги кўприкдир ,ахолидаги муаммоларни бартараф этиш депутат учун фидоилик талаб этилади ,Шу ўринда айрим муттасади ташкилот рахбарларидан хам фидоийлик бўлса албата муаммо эчим топади ,Бунақанги йиғилишлар ҳар бир худудда ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлади . Депутатлик шарафли номига доғ тушурмаслик керак деб ўйлайман .


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ туман бўлими ижрочи котиб2018-06-12 16:59:08

Депутатлардан жонкуярликни бугун давр талаб этмоқда. Зеро депутат халқнинг ноиби. У халқ учун ёниб яшаши керак. Ўйлайманки тадбирдан сўнг Андижонлик депутатларнинг фаолиятида фаоллик кўзга ташланади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+