O‘zLiDeP кўмагида ёш тадбиркор С.Машарипов 16 та ташкилот билан шартнома имзолади

09.08.2018, 17:55

O‘zLiDeP кўмагида ёш тадбиркор С.Машарипов 16 та ташкилот билан шартнома имзолади

“Mustafo software” МЧЖ раҳбари, O‘zLiDeP аъзоси Санъатбек Машарипов дастурий таъминот ва веб-сайтлар яратиш бўйича амалга ошираётган лойиҳалари билан воҳамиз ёшлари, айниқса, тадбиркорлар мушкулини осон қилиб келади.

Яқинда O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан унинг бу ишларини вилоятда кенг тарғиб қилиш, фаолиятини янада кенгайтиришига кўмаклашиш мақсадида  “Дастурий маҳсулотлар кўргазмаси” ташкил этилди.

–Қарийб 10 йилдан буён дастурий таъминот ва веб-сайтлар ишлаб чиқариш ва жорий қилиш билан шуғулланаман, – дейди С.Машарипов. – Айни чоғда 16 нафар тенгқурларимни доимий иш билан таъминлаганман. Шу кунларда O‘zLiDeP кўмагида фаолиятимни янада кенгайтириб, ёшлар учун қўшимча иш ўринлари яратиш ҳаракатидаман.  Бугунги кўргазмани ҳам партия вилоят Кенгаши ёрдами билан  ташкил этдик.

Иштирокчилар кўргазмада намойиш қилинган – кафе ва ресторанлар, магазин ва дорихоналар, меҳмонхоналар ҳамда тиббиёт бирлашмалари ва хусусий клиникалар учун яратилган дастурий таъминотлар билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш керак, тадбир сўнггида ёш тадбиркор 16 та ташкилот билан шартнома имзолашга эришди. Асосийси, соҳага қизиқувчи ёшлардан 6 нафари “Mustafo software” корхонасига  ишга кирди.

Азамат АННАХАСАНОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    13940
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муродова Шахноза Боғибековна2018-09-05 13:43:57

O‘zLiDeP аъзоси Санъатбек Машариповнинг ишларига омад тилайман, “Mustafo software” маъсулияти чекланган жамияти бундан кейин ҳам янада гуллаб-яшнайверсин.


Санъатбек Машарипов2018-08-11 10:57:58

Билдирилган фикрлар учун раҳмат. Бу кўргазмани ташкил қилишда O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши раиси Шавкат ака Сафарбаевларнинг хизматлари катта бўлди. O‘zLiDeP ходимларига "Дастурий маҳсулотлар кўргазмаси"ни ўтказишда яқиндан берган ёрдамлари учун жамоамиз номидан миннатдаорлик билдираман.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши2018-08-11 08:35:52

“Дастурий маҳсулотлар кўргазмаси” ташкил этилиши интилувчанг ешларимиз тамонидан кизгин куллаб кувватланадиганига ишонамиз. Фаол ешларимиз сони купайиши партиямиз ешлар каноти ишларини янада ривожлантиради


Бердиев Жамолиддин Баротович O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раисининг мавкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари2018-08-10 16:41:22

O‘zLiDeP Ёш тадбиркорларни доимо қўллаб-қуватлаб келган бундай шижоатли талабчан ва истедотли ёшлар сони кўпаяверсин


Шавкат Сафарбаев2018-08-10 16:40:42

Ушбу тадбир -"Дастурий маҳсулотлар кўргазмаси" ёшларимизнинг ушбу соҳага қизиқишлари баланд эканлигини кўрсатди ва бу соҳа ривожига яхши эътибор қилинса келажакда Ватанимиз шуҳратини дунёга ёядиган дастурчилар етишиб чиқиши муқаррарлиги кўринди. Бу тадбир ёшларимизни ушбу соҳа вакиллари билан яқиндан танишиш учун имкон берди ва бу бошланиши холос. Партиямиз бу соҳада ёш дастурчилар билан ҳамкорликни давом қилдиради.


Хаитбоев Мураджон2018-08-10 12:46:45

“Mustafo software” МЧЖ раҳбари, O‘zLiDeP аъзоси Санъатбек Машариповга ўхшаган ёшларимиз сафи янада кенгайиб, Ал-Хоразмий бобомизга муносиб авлод бўлиб юришларини тилаб қоламиз


Қобулова Дурдона партия фаоли 2018-08-09 19:21:03

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган “Mustafo software” МЧЖ раҳбари, партия фаоли Санъатбек Машариповнинг ишларига омад тилаймиз. Уни келажакда нафақат дастурчи, тадбиркор, ташаббускор сифатида балки сиёсий лидер сифатида ҳам кўриш умидидамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+