O‘zLiDeP депутати 110 нафар болага ўқув қуроли ва мактаб формалари совға қилди

30.08.2018, 15:47

O‘zLiDeP депутати 110 нафар болага  ўқув қуроли ва мактаб формалари совға қилди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Ёзёвон туман ҳокимлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. 

Тадбирда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги партия  депутатлик гуруҳи аъзоси Х.Исақов томонидан ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг болаларига янги ўқув йилида фойдаланиш учун ўқув қуроли ва мактаб формалари топширилди.

–Ҳолимиздан хабар олиб, биз каби оилаларга кўмаклашгани учун депутатимизга 110 нафар болажонлар, оилалар номидан миннатдорчилик билдираман, – дейди Зухрахон Усмонова. –O‘zLiDeP вилоят ва Ёзиёвон туман кенгаши ходимларига, шу партия фаолларига ҳам катта раҳмат. Хонадонма хонадон юриб аҳолини муаммолари,  қизиқишларини ўрганиб бизга яқиндан ёрдам беряпти.

Тадбирда жам бўлган кичкинтойлар она ватанга муҳаббат рухидаги шеър ва қўшиқлари билан йиғилганларга янада кўтаринкилик улашди.

   O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1855
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+