O‘zLiDeP марҳаматлик тадбиркорга 17 млн сўмлик кредит олиб берди

01.10.2018, 12:20

O‘zLiDeP марҳаматлик тадбиркорга 17 млн  сўмлик кредит олиб берди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Андижон вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ жойларга тушиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.

Марҳамат тумани “Дукчи Эшон” маҳалласи Жоме кўчасида яшовчи Абдулпатто Парпиев ўз томорқасида иссиқхона барпо этган. Иссиқхонада етиштирилаётган помидор, бодринг, резаворлар маҳалланинг ўзидаёқ харидорларини топиб улгуряпти. Энди тадбиркор иссиқхона фаолиятини кенгайтириши учун имтиёзли кредит олиши керак.

Партия фаолларининг тадбиркор хонадонига ташрифи унинг жонига оро кирди. Муддаосини эшитган мутасаддилар шу ернинг ўзидаёқ муаммони ҳал этиш чораларини кўрди. Тез фурсатда тайёрланган зарурий ҳужжатлар “Агробанк” туман филиалига тақдим этилди.

–Партия фаолларига раҳмат, уларнинг ташаббуси билан 17 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олдим, – дейди А.Парпиев. – Энди иссиқхонани кенгайтириб, етиштириладиган маҳсулотлар турини ҳам кўпайтираман. Келгусида маҳсулотларимизни ички бозорга харид қилиш ниятимиз бор.

Аҳоли розилиги йўлида қилинаётган бундай хайрли тадбирлар бугунданоқ мевасини бераётгани мана шундай иқрорларда намоён бўлмоқда.

Рисолатхон НИЯЗОВА,

Халқ депутатлари Андижон

вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1059
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+