Наманганлик фаол ҳашарчиларга O‘zLiDeP совғалари топширилди

02.10.2018, 18:13

Наманганлик фаол ҳашарчиларга  O‘zLiDeP совғалари топширилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ходимлари ва партия фаоллари Мингбулоқ туманидаги “Абдусаттор оқ олтини” фермер хўжалигида бўлишди.

ؘ– Пахтани нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида териб олишимиз керак, –дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Иброҳим Саттаров. – Бугун барча бирдек пахтакор. Партия ходимларидан тортиб, тадбиркорларгача – ҳамма фермерларимизга ёрдамга келган. Барча ҳашарчилар пахта теримида кўтаринки руҳда иштирок этишмоқда.  

Таъкидлаш керак, “Абдусаттор оқ олтини” фермер хўжалигида “Истиқлол текстил дизайн”, “Истиқлол дизайн маркази” ва “Орзу идеал текстил” корхоналарининг 300 нафар ишчи ходими йиғим-терими мавсумида иштирок этмоқда. O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши энг кўп пахта терган ҳашарчиларга эсдалик совғаларини топширди.

Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1123
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+