Самарқандда тадбиркорлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди

07.10.2018, 18:56

Самарқандда тадбиркорлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди

Самарқанд Иқтисодиёт ва Сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейида тадбиркорликка қизиқувчи йигит-қизлар учун “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури – катта имкониятлар эшикларини очади” шиори остида маҳорат дарслари ташкил этилди. 

Тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи  ўринбосари-аппарат раҳбари Илҳом Ботиров сўзга чиқиб, хукуматимиз томонидан тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга берилаётган эътибор, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапирди.  

Учрашувда ёш тадбиркор, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази бош координатори Жавоҳир Ҳасанов тадбиркорлик сир-синоатлари  тўғрисида маҳорат дарсини ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ёш тадбиркор, Самарқанд шаҳар “STYLE UZ” МЧЖ раҳбари Садриддин Қаршибоев, ҳамда “Baxmal-CORP” оилавий корхонаси раҳбари Абдулла Баҳрамов ўз тажрибалари ҳақида гапириб беришди.

– Бугун вилоятимизнинг барча худудларида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан маҳорат дарслари ўтказилмоқда, – дейди тадбирда Фарид Ҳасанов, – Ушбу дарсларимиз орқали ёшларимизнинг соҳага бўлган қизиқиши уйғониб, ҳеч бўлмаса битта талаба тадбиркорлик соҳасида фаолият бошласа, партия ўз мақсадига эришган бўлади.

Тадбирда “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Салоҳиддин Фазлиев жамғарма маблағларидан фойдалиниш бўйича ўз таклиф-тавсияларини берди.

Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари2018-10-10 08:30:57

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан маҳорат дарслари ўтказилишида, ёшларимиз тадбиркорликка бўлган қизиқиши ортса, партия ўз мақсадига эришганлиги ва жамиятимиз ривожига хам хисса қўшган бўлади


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-08 23:07:23

Ёшлар билан мулоқот, улар қизиқишлари ва интилишларини ўрганиш, ёшларда тадбиркорлик кўкинмаларини шакллантириш, бу кўникмаларни амалда рўёбга чиқаришга кўмаклашиш партиямизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.


Тошонов Яздон ЎзЛиДеП Каттақўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари.2018-10-08 09:37:36

Энг муҳими ёшларнинг бу дарсларга бўлган қизиқиши катта.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-08 08:53:58

"Ешлар келажагимиз" давлат дастури асосида жойлардаги амалий ишлар самараси бу ешларимизни янада куллаб кувватлаш ва уларга янги имкониятлар эшиги очилганидан дарак беради. Уз навбатида ешларимиз бу кулайликлардан тугри фойдаланиб тадбиркорликни бошлаб уз ойласи фарованлигини таъминлаб ва жамиятимиз ривожига хам хисса кушади деб умид киламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+