O‘zLiDeP депутатлари кўмагида “Чиял тикувчилик” цехи ташкил этилиб, 12 нафар қизнинг бандлиги таъминланди

11.10.2018, 21:21

O‘zLiDeP депутатлари кўмагида “Чиял тикувчилик” цехи ташкил этилиб, 12 нафар қизнинг бандлиги таъминланди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ҳамда партиянинг барча ҳудудий кенгашлари ва депутатлик корпуси вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар жойларда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, турли масалаларда қатор муаммолар аниқланган эди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда, учрашувларда аниқланган муаммолар партия депутатлик корпуси орқали босқичма-босқич ижобий ечимини топмоқда.

Қашқадарё вилоятидаги  26 та ҚФЙ “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган. O‘zLiDeP ишчи гуруҳи вакиллари мазкур ҳудудлардаги 3 296 та хонадонда бўлиб, 21 минг 345 нафар аҳоли билан  бевосита мулоқотда бўлдилар.

Учрашувларда жадал амалга оширилаётган ишлар, “Yoshlar – kelajagimiz” ҳамда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга, оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш, янги иш ўринлари яратиш борасидаги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Касб-ҳунар коллежларини битирган йигит-қизлар билан мулоқотда 298 нафар ёш иш сўраб мурожаат этди. 112 нафари турли корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилди. 300 га яқин оилавий тадбиркорлар, ҳунарманд ва уюшмаган ёшлар банклардан кредит олишда кўмак сўрашди.

Деҳқонобод туманидаги Карашина қишлоғида яшовчи Рустам Ҳасанов “Бобур Шер Оқтош” қурилиш ташкилотига ишга кирганидан хурсанд. Шаҳрисабз шаҳридаги Қорасув маҳалласидан опа-сингил Дилором ва Гулираъно Халиловалар касб-ҳунар коллежини битирган бўлсалар-да, ишга жойлаша олмай юрган эдилар. Туман Кенгаши депутатлари кўмагида “Оқсарой Текстиль” МЧЖга ишга киришди. Уюшмаган ёшларга тадбиркорликни бош­лаш учун бизнес лойиҳалари тайёрлаб берилиб, вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатларига бириктириб чиқилганлиги яхши самара бермоқда.

– Кўп йиллардан буён оқар сув танқислигидан азият чекардик, – дейди Косон туманидаги Пудина қишлоғида яшовчи Комил Эшпўлатов. – Партия фаолларига қилган мурожаатимиз беҳуда кетмади. Қисқа фурсатда қишлоққа оқар сув келтирилди. Қишлоқнинг тўрт чақиримлик ички йўлларини таъмирлаш учун 1 миллиард 294 миллион сўм маблағ ҳам ажратилди.

– “Хўжаилғор” ва “Эсат” МФЙларда  яшаётган аҳоли ҳам оқар сув танқислиги боис томорқаларида экин эка олмайдилар, – дейди яккабоғлик Суюн Чориев. – Айни ҳосил гулга кирган пайтда сув бўлмаса на илож. Партия фаолларидан ушбу муаммони ижобий ҳал этиб беришларини сўрадик. Депутатлик гуруҳи туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалик бўлимига сўровнома киритгандан сўнг 2019 йилдан бошлаб томорқачиларга оқар сув лимити ажратиладиган бўлди.

Нишон туманининг Пахтакор ва Байналмилал маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли канализация мутлақо ишламаслигидан шикоят қилди. Вилоят Кенгаши депутати Убайдулла Усмонов томонидан мутасаддиларга депутатлик сўрови киритилиб, муаммони ечиш юзасидан амалий ишлар бошланди.

Миришкор туманидаги “Обод” қишлоғи аҳолиси ҳам партия депутатларидан мамнун. Қишлоққа 18 километр ичимлик сув қувурлари тортиб келинди. Ғузор туманига қарашли Ярғунчи қишлоғидаги томорқачиларни сув билан таъминлаш мақсадида 3 та артезиан қудуғи ишга туширилди. Чироқчи туманидаги “Чиял” МФЙда партия фаоллари ва депутатлар кўмагида “Чиял тикувчилик” цехи ташкил этилиб, 12 нафар қизнинг бандлиги таъминланди.

Қовчин қишлоқ врачлик пункти ҳудуддаги 10 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Мазкур муассасада тиббий жиҳозлар эскирганлиги сабаб кўрсатилаётган хизмат талаб даражасида эмас. Ишчи гуруҳи сўровномасига кўра, ҚВПга 420 миллион сўмлик замонавий асбоб-ускуналар олиб берилди. 

Касби туманидаги Муғлон қишлоғи аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида янги трансформатор ўрнатилди. 5 нафар ёш кулолга ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер майдони ажратилиши учун туман ҳокимлигига сўровнома билан чиқилди. Айни пайтда бу масаланинг ижобий ечими кутилаяпти. Бу ердаги кулолчилик мактабини қайта тиклаб, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш борасидаги ишлар кўпчиликнинг кўнглидаги гап бўлди. 

Қашқадарёдаги мулоқотлар давомида партия сафига 390 нафар янги аъзо қабул қилинди. Ташаббускор, одамларнинг ҳурматига сазовор бўлган 116 нафар етакчи аниқланди. Хуллас, инсон манфаатлари ҳар нарсадан устунлиги тамойилига таяниб фаолият юритаётган ишчи гуруҳи томонидан аниқланган 953 та муаммонинг 672 тасига мақбул ечим топилди. Қолганлари юзасидан депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мутасадди идораларга сўровномалар киритилди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    2567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Х.Тўраев2018-10-12 09:15:16

Яхши ишлар бўлибди


Рахманова гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-12 09:10:09

УзЛиДеП фаоллари ва депутатларимиз билан биргаликда жойлардаги учрашувларда жадал амалга оширилаётган ишлар, “Yoshlar – kelajagimiz” ҳамда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга, оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш, янги иш ўринлари яратиш борасидаги имкониятлар ҳақида тулик маълумот берилиши натижасида купгина ешларнинг иш билан бадлиги таъминланганлигига гувох буляпмиз. Бу ишлар йил давомида амалда булади, партиянинг максад вазифаларини тагриб килишда барчага куч кувват тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+