Бухорода ёшлар ўртасида жиноятчилик камаймоқда

29.11.2017, 18:51

Бухорода ёшлар ўртасида жиноятчилик камаймоқда

Президентимиз раислигида жорий йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва  жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятчилик масаласи ҳам батафсил муҳокама қилинди.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Бухоро филиалида бўлиб ўтган тадбир ҳам ана шу мавзуга бағишланди. Тадбирда институт филиали директори Равшан Мусурмонов, Бухоро халқаро аэропорти директори, Олий Мажлис Сенати аьзоси Тохир Бахронов, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Жасур Болтаев иштирок этдилар.

Мамлакатимиз аҳолисининг 60%дан ортиғини 35 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади, ёшларимиз ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш уларни иш билан таьминлаш борасида мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Жойлардаги ҳуқуқ тарғибот идоралари, ички ишлар органлари ва кенг жамоатчилик саъй-ҳаракати билан ёшлар ўртасида жиноятчилик тобора камайиб бормоқда. Бухоро вилоятида  шу йилнинг 10 ойи давомида умумий жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатдан 78 тага камайган.

– Ёш авлод вакилларининг барча орзу мақсадлари рўёбга чиқиши учун кенг имконият яратилган, – дейди, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов. – Талаба ёшлар улардан унумли фойдаланиши, бепарволик ва лоқайдликка йўл қўймаслиги керак. Айрим бузғунчи кучларнинг қутқига учмаслиги лозим.

Депутатлар ва сенаторлар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган мазкур учрашувда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.                             

 O’zLiDeP вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2062
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+