O‘zLiDeP депутатлари Қораўзакдаги боғчалар фаолиятини муҳокама қилишди

17.10.2018, 22:22

O‘zLiDeP депутатлари Қораўзакдаги  боғчалар фаолиятини муҳокама қилишди

Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда  Қораўзак тумани мактабгача таълим бўлимининг жорий йил давомида олиб борган ишлари муҳокама этилди.

– Айни пайтда давлатимиз томонидан таълим-тарбия билан бир қаторда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш қурилиш ва қайта таъмирлаш  ишларига катта эътибор қаратилиб келинмоқда, – деди Халқ депутатлари Қораўзак туман кенгашидаги депутатимиз Х.Реймов. – Айни пайтда “Есимўзак” ОФЙ ҳудудидаги 160 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасини қуриш ва “А.Досназаров” ОФЙ ҳудудидаги 7 сонли мактабгача таълим муассасини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туманда бўш турган биноларни “ноль” қийматда ишбилармонларга бериш эвазига “Қораўзак” ОФЙ да 50, “Маданият” ОФЙда 75, “Ешим” МФЙ ва “Бердақ” ОФЙда эса 100 ўринли мактабгача таълим муассасаларини қуриш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда туманда мактабгача таълим бўлимига қарашли 12 та боғча фаолият кўрсатмоқда. Унда 1 минг 495 болага 173 педагог ва тарбиячилар таълим-тарбия бераётир.

Йиғилишда депутатлик гуруҳи ишини янада жонлантириш ва галдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1089
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+