20 дан зиёд сўров юборган халқ ноиби Риштоннинг энг яхши депутати деб топилди

02.11.2018, 17:20

20 дан зиёд сўров юборган халқ ноиби Риштоннинг энг яхши депутати деб топилди

O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” кўрик-танловининг Риштон туман босқичи якунланди.  

Кўрик-танловда 40 та қуйи бўғин ҳамда 10 нафар депутат  иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” кўрик-танловида “Бўстон” МФЙ раиси, Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати Адхамжон Собиров 1-ўринга муносиб деб топилди. 

Таъкидлаш жоиз, А.Собиров аҳоли манфаати ва турмуш сифатини яхшилаш мақсадида мутасадди ташкилотларга 20 дан зиёд  депутатлик сўрови билан мурожаат қилган. Мурожаатлари самараси ўлароқ,  “Бўстон” МФЙ кўчаларига асфальт ётқизиш, эскирган симёғочларни алмаштириш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга эришди.

Риштон Пахта тозалаш заводи қошидаги қуйи тузилма туманнинг энг фаол бошланғич партия ташкилоти деб топилди.

– 15 йиллик изланишлар ва ташаббусларни ўз ичига олган партиянининг ўн беш йиллиги муносабати билан ўтказилаётган бу каби тадбирлар  йиллар давомида эришган ютуқ ва камчиликларимизга яна бир бор назар ташлаш имконини берди, – дейди O‘zLiDeP  Риштон туман  Кенгаши аппарати раҳбари  Қудратжон Хожиматов. – Бу эса тажриба алмашиш, изланишларни оммалаштириш баробарида камчиликларимизни бартараф этишимизда катта туртки бўлмоқда.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1233
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ойбек Саъдуллаев2018-11-03 15:36:45

Нимага бизнинг электаратимиздан бўлган, яъни тадбиркор ва фермерлар орасидан сайланган депутатлар фаоллик кўрсатишмаяпди.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-11-03 09:02:03

УзЛиДеП дан сайланган хар бир депутатимиз партиямиз билан биргаликда харакат килиши биринчи уринда хурмати, эътибори ва узида жавобгарчилни хис килишидан. Танлов голибларини табриклаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+