#LIVE O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XI мажлиси ўз ишини бошлади

26.11.2018, 11:31

#LIVE O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XI мажлиси ўз ишини бошлади

Пойтахтимиздаги Турин политехника институтида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг XI йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов очиб берди ва O’zLiDePнинг ўтган 15 йиллик фаолияти, айниқса кейинги икки йилда амалга оширган ишларига атрофлича тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси – бу жамиятни янгилаш ва модернизация қилишнинг узоқ муддатли дастури, тизимли ва изчил либерал ислоҳотлар, мамлакатнинг мутлақо янги қиёфасини шакллантириш ва унинг барқарор ривожланишини таъминлашнинг “Йўл харитаси”дир. O‘zLiDeP эса уни амалга ошириш, ижтимоий тараққиётнинг жадаллиги ва барқарорлигини таъминлаш, мамлакатимиз ҳозирги ва келгуси авлодлари унинг самараларидан баҳраманд бўлиши учун сиёсий масъулиятни ўз зиммасига олган партиядир.  

Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида мутлақо янги саҳифани очиб берган сўнгги икки йилда амалга оширилган ислоҳотлар шиддати O‘zLiDePдан ҳам замон билан ҳамнафас бўлиш, фаолиятини тубдан такомиллаштиришни талаб этди, партия зиммасига тамомила янги вазифаларни юклаб, халқчил фаолият йўналишларини белгилаб берди.

  • Кўрилди
    1634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+