O‘zLiDeP депутати кўмагида андижонлик Т.Усмонов руҳий касаллар диспанцери рўйхатидан чиқарилди

06.12.2018, 16:41

O‘zLiDeP депутати кўмагида андижонлик Т.Усмонов  руҳий касаллар диспанцери рўйхатидан чиқарилди

Турсунбой Усмонов 18 ёшда, Андижон тумани Бўтақора қишлоғи, Оқровот маҳалласида истиқомат қилади. Болалигида тили “секин чиққан”. Яхши гапиролмагани боис она шўрлик ҳали у, ҳали бу шифохонага югурди.

Охир-оқибат онаси Юлдузхон опанинг шифо истаб топгани Психоневрология диспанцери рўйхати бўлди. Таассуфки, шифокорлар боланинг яхши гапиролмагани, тили кеч чиққанини яхши гумонга, айтайлик, эркаликка йўйишмаган.

Яқин танишининг турткиси Юлдузхон опани депутатга йўлиқтирди. У Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шохрух Солиевга мурожаат қилди. Мурожаатни ўрганиб чиққан депутат астойдил ҳаракатни бошлади. Мутахассислар кўриги, психолог текширувлари, руҳий савол-жавоблар Турсунбойнинг хаста эмаслигини, ақли расолигини тасдиқлади.

– Менинг ҳам орзуларим бир дунё эди, – дейди Юлдузхон Абдураҳмонова. – Вақтида гапиролмагани учун ўзим ваҳима қилдим. Бироқ кеч бўлса-да, гапириб кетди. Рўйхатдалиги сабабли на паспорти бор эди, на уйлантира олардим. Яхшиям, депутат бор экан. Ўз оиласи учун қайғургандек астойдил ҳаракат қилди. Шу кунга қадар минг югуриб, минг уриниб руҳий касаллар рўйхатидан чиқаролмаган боламни жуда тез фурсатда ижобий анализ натижалари билан соғлом инсонлар қаторига қўшилганидан бошим осмонда.

Таъкидлаш керак, бугун депутат кўмаги билан Турсунбой фуқаролик паспортига ҳам эга бўлди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1191
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O'zLiDePБўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-12-09 13:00:30

Бир оилани руҳий истиробдан қутқариш, навқирон бир ёшни соғлом ҳаётга қайтариш барча савоб ишларнинг энг улуғидир.Шундай фидойи, инсонпарвар партиядошларимиз кўпаяверсин.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-07 19:07:12

Савоб ишни ҳар кун, ҳар бир киши қилиши лозим. Депутатимизнинг бу борадаги ишлари таҳсинга сазовордир. Бундай савоб ишларининг самараси улароқ, бир инсон жамиятда ўз ўрнига эга бўлди,ота-онасининг эгилган қадди тикланди. Ишларингизда омад тилаймиз ҳурматли партиядош!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+