Бош қомусимиз — эркинлик ва фаровонлик кафолати

08.12.2018, 12:25

Бош қомусимиз — эркинлик ва фаровонлик кафолати

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Яккасарой туман Кенгаши ҳамкорлигида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб  “Конститутсия – бош қомусимиз” мавзусида тадбир ўтказди.

Унда партия Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

– Бош қомусимизни ўрганиш, унинг моддаларини ҳаётимизга тадбиқ этиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир, – дейди Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ахмат Некбаев. – Чунки унинг ҳар бир моддасида миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимиз манфаатлари акс этган. Шундай экан, Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси Бош қомусимизда белгиланган вазифаларни тўлиқ ўрганиши  ва унга амал қилиши даркор. 

Тадбир давомида Конституциямизда муҳрланган демократик тамойиллар ва умуминсоний қадриятларнинг ҳаётимизга янада чуқурроқ кириб бориши учун таълим муассасалари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ижтимоий ҳамкорлигини таъминлаш бўйича таклифлар билдирилди.

Муроджон ЎРИНОВ,
OʻzLiDeP Тошкент шаҳар
Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1024
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+