Фаол ижодкорлар тақдирланди (+ФОТО)

10.12.2018, 16:13

Фаол ижодкорлар тақдирланди (+ФОТО)

Маълумки, жорий йилда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” доирасида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда  истеъдодли журналист, ёзувчи ва бошқа ижодкорлар ўртасида “ФАОЛ ТАДБИРКОР — ИЖОДКОР НИГОҲИДА” республика ижодий танлови эълон қилинган эди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини, шу жумладан, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технологиялар асосида шакллантириб, бошқаларга ўрнак бўлаётган, бир сўз билан айтганда, бадиий асарлар, публицистик мақолалар орқали замонамиз қаҳрамонлари дейишга арзийдиган ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини яратиш мазкур танловнинг бош ғояси сифатида белгиланган эди.

Мақсад тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш, ижодий материаллар орқали тадбиркор ва фермерларимиз ютуқ ва муваффақиятларини алоҳида эътироф этган ҳолда уларни янги марралар сари ундашдан иборатдир. Қолаверса, турли жанрлардаги бадиий-публицистик материаллар орқали юртимизда фаол тадбиркорлик маданиятини тарғиб қилиш, ёшларни ушбу соҳага қизиқиши ва меҳрини ошириш танловнинг асосий мақсади сифатида белгиланган.

2018 йилнинг 10 декабрь куни Тошкент шаҳар мажлислар залида ана шу эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган танлов ғолиб ва совриндорлар“Ёшлар маркази” ини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўтаринки руҳда ўтган тақдирлаш маросимида таниқли ёзувчи ва журналистлар, драматурглар, тегишли вазирлик идоралар вакиллари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.  

Маълумот ўрнида қайд этиб ўтиш жоизки, танловга барча номинация ва йўналишлар бўйича жами 300 га яқин ижодий ишлар келиб тушган. Ушбу ишларнинг ҳар бири танлов Ҳакамлар ҳайъати томонидан атрофлича ўрганилди ва энг муносиблар сараланди.

Танловнинг тақдирлаш маросимига бағишланган тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов кириш сўзи билан очиб берди. Партия раҳбари барчани Конституциямизнинг 26-йиллиги билан қизғин муборакбод этиб, танлов хусусидаги фикрларини баён этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қайд этилган “... агар биз юртимизда барқарор иқтисодиёт қурмоқчи бўлсак, дунёдаги ривожланган мамлакатлар каби бой ва фаровон яшамоқчи бўлсак, чала-чулпа, юзаки эмас, балки қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтишимиз шарт” дея таъкидланганини эътироф этиб, ушбу жараённи тадбиркорлик ва фермерлик соҳаси ривожисиз тасаввур этиб бўлмаслигини алоҳида эътироф этдилар. Ўз навбатида партия томонидан эълон қилинган бу каби танловлар юртдошларимизда, ҳар бир оилада тадбиркорлик маданиятини, кўникмаларини, билимларини яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини қайд этиб ўтдилар.

Шундан сўнг танлов якунларига кўра иккита йўналиш - “Энг яхши бадиий асар” ҳамда “Энг яхши публицистик асар” йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланди ва уларга тантанали равишда танловнинг махсус дипломи, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Хусусан, “Энг яхши бадиий асар” номинациясида Бегоналар юрмас бу ерда” романи учун ёзувчи Луқмон Бўрихон 1- ўрин ғолиби деб топилди.

Ушбу номинация бўйича 2- ўрин ғолибаси сифатида “Юрагида анор гуллаган аёл” достони учун  шоира Зулфия Мўминова эътироф этилди. 3- ўрин “Бир томчи ёш” драмалар китоби учун драматург Қўчқор Норқобилга насиб этди.

Шунингдек ушбу номинацияда бир қатор рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам ўз эгаларига топширилди. Жумладан, “Тадбиркор аёл образини яратган энг яхши бадиий асар” учун таъсис этилган рағбатлантирувчи мукофотга “Майсаларга алла айтаётган аёл” асари учун Шарофат Ашурова тақдирланди. Бундан ташқари “Ёш тадбиркор образини яратган энг яхши бадиий асар” учун таъсис этилган рағбатлантирувчи мукофотга “Ота мерос” туркум қатралари учун Қорақалпоғистонлик шоира Мунаввара Юсупова сазовор бўлди.

Танловнинг “Энг яхши публицистик асар” йўналишида фахрли 1-ўринга “Биллурнинг гардиши ёхуд замондошларимиз сийратига чизгилар” китоби учун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бир гуруҳ журналистлари лойиқ кўрилди. Ушбу номинацияда фахрли 2-ўринни “Сайроблик баракали йигит” ҳужжатли қиссаси учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қулмон Очил қўлга киритди. Ва ниҳоят 3- ўрин замонавий тадбиркор образини яратишга бағишланган туркум публицистик мақолалари учун журналист Озод Ражабовга насиб этди.

Шу билан бирга қатор рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам ўз эгаларига тантанали руҳда топширилди. Хусусан, “Ёш тадбиркор образини яратган энг яхши публицистик асар”  учун таъсис этилган мукофотга “Орзудаги боғлар” ва “Яккабоғнинг шифобахш неъматлари” публицистик очерклари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Мурод Абдуллаев тақдирланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ҳулкар Тўйманова ҳамда “Ишонч” газетаси мухбири Комила Боймуродоваларга “Замонавий тадбиркор аёл образини яратган энг яхши публицистик асар” учун рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

Тадбирда танловга келиб тушган асарларни атрофлича ўрганган нуфузли ҳайъат аъзолари фикрлари инобатга олинган ҳолда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан яна бир қатор муаллифлар махсус совринлар билан тақдирланди. Хусусан, тадбиркорликнинг жамиятдаги мавқеи, нуфузи ошиб борар экан, унинг ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги роли, кўмакка муҳтожларга таянч сифатидаги ўрни ҳам ошиб бораверади ва буни биз кундалик ҳаётимизда ҳам гувоҳи бўляпмиз. Шунинг учун O‘zLiDeP томонидан таъсис этилган “Тадбиркорликнинг ижтимоий масъулияти” йўналишида махсус рағбатлантирувчи мукофот “Нурли жўл” газетаси катта мухбири Азиза Айходжаева насиб этди.

O‘zLiDeP томонидан “Тадбиркорлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини тизимли ёритиб келаётган нашр” учун таъсис этилган навбатдаги махсус мукофот  “XXI аср” газетаси таҳририятига топширилди.

Тадбиркорларнинг фаолиятига халақит бериб келаётган турли  тўсиқларга ечим излашда уларга ҳақиқий елкадош бўлиб келаётган “Кун.уз” веб-сайти “Тадбиркорларни ҳимоя қилишда ўзининг принципиал позициясига эга интернет нашр” учун таъсис этилган мукофот ғолиби деб топилди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги инвестицион жараёнлар, тадбиркорларимиз қиёфасини унга қизиққан халқаро аудитория учун объектив тарзда етказиш йўлида хизмат қилаётган “Подробно.уз” интернет сайти “Ўзбек тадбиркори образини дунё ҳамжамиятига таништираётган интернет нашр” учун таъсис этилган мукофот эгасига айланди.

Сир эмас бугун тадбиркорларимиз фаолиятини ёритишда тажрибали ижодкорларимиз сафига кўплаб ёш шижоатли журналистлар ҳам кириб келмоқда. Ўз устозларидан касб сир-асрорларини ўрганиш баробарида соҳага қўрқмасдан янгича ёндашувларни жорий қилаётган бундай умидли ёш журналистларни рағбатлантириш ва янги марралар сари ундашни танлов ташкилотчилари ўзининг муҳим вазифаларидан бири деб ҳисоблайди. Шу боис ана шундай янгича фикрлайдиган ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Янгича назар” йўналишида рағбатланутирувчи мукофот таъсис этилди ва унга “Депутатнинг бир куни”, “Ишбилармон аёл”, “Фаолият ва таҳлил”, “Сайёр камера” лойиҳалари учун журналист Сайёра Асранова сазовор бўлди.

Тақдирлаш маросими якуни куй-қўшиқларга ва иштирокчиларнинг самимий тилакларига уланиб кетди.

  • Кўрилди
    1653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асем Сиримбетова O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими 2018-12-11 17:14:59

Партия томонидан ташкил қилинган ушбу танловларда ғолиб бўлган барча ижод аҳлини чин дилдан самимий муборакбод этамиз. Келгуси ишларига омад ва муваффақиятлар тилаймиз. Қолаверса Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этган шоира Мунаввара Юсуповани ҳам чин дилдан табриклаймиз. Бундай танловлар ўткир қалам эгалари бўлган журналистларни, шоира ва ёзувчиларни ўз ўстида янада ишлашга ундайди.


Н.Рузиева.Учқудуқ туман аппарат раҳбари2018-12-11 14:02:52

Албатта бундай кўрик танловлар партиямизнинг нуфузига нуфуз қўшади. Фаол иштирокчиларга бунданда юксалишлари тарафдоримиз.


Гулбаҳор Тўраева Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-12-11 10:45:09

Партиямиз томонидан ташкил этилган танловда фаол иштирок этиб, юксак мукофотлар билан тақдирланган барча ижодкорларни самимий муборакбод этаман. Айниқса, қашқадарёлик адиба опамиз Шарофат Ашурованинг “Тадбиркор аёл образини яратган энг яхши бадиий асар” учун таъсис этилган рағбатлантирувчи мукофотга сазовар бўлганликлари бизни учун жуда қувонтирди. Қашқадарё вилоят Кенгашининг “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари номидан Сизни мазкур мукофот билан муборакбод этаман. Сизга соғлик ва саломатлик, ижодингизга улкан ривожлар тилайман.


Муҳайё Рустам қизи2018-12-11 09:50:38

Аввало,устозларимизни , севимли шоира опамиз Зулфия опани, шунингдек, меҳнатлари муносиб тақдирланган барча ижодкорларни чин юракдан табриклайман. Ижодларига барака тилайман. Мақола юзасидан фикрларим бор эди. Мақолада стилистик хатолар бор. Устидан кўриб, қайта ташланса яхши бўларди.


Ma'murjon Abdullayev - Qashqadaryo viloyat Kengashi Yoshlar bilan ishlash bo'limi mudiri2018-12-11 09:28:27

Ijodkorlarni salohiyatini munosib rag'batlantirgan ushbu ko'rik tanlov ishtirokchilarga yanada qanot bag'ishlab yangi marralarga undashi shubhasiz. Yosh,qobiliyatli, ijodkor bo'lmish do'stimiz Sayyora Asranovani mukofot bilan butun qashqadaryolik yoshlar nomidan muborakbod etaman.


Ma'murjon Abdullayev - Qashqadaryo viloyat Kengashi Yoshlar bilan ishlash bo'limi mudiri2018-12-11 09:28:27

Ijodkorlarni salohiyatini munosib rag'batlantirgan ushbu ko'rik tanlov ishtirokchilarga yanada qanot bag'ishlab yangi marralarga undashi shubhasiz. Yosh,qobiliyatli, ijodkor bo'lmish do'stimiz Sayyora Asranovani mukofot bilan butun qashqadaryolik yoshlar nomidan muborakbod etaman.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-12-11 09:24:01

O'zLiDeP нинг кийинги вақтларда мамлакат бўйлаб ўтказилаётган тадбирлари кўлами тоборо кенгайиб бормоқда. Буни мамнуният билан эътироф этиш қувонарли ҳол албатта. Тадбиркорнинг ҳақиқий маънодаги елкадоши бўлган партиямизнинг келгусидаги фаолиятига ўлкан мувоффаққиятлар тилайман.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-12-10 18:56:08

Тадбирни жудаям ажойиб ўтганлиги кўриниб турибди. ГАП........ йўқ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+