Чирчиқда Конституцияга киритилган ўзгартишлар муҳокама қилинди

11.12.2018, 14:31

Чирчиқда Конституцияга киритилган ўзгартишлар муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Чирчиқ давлат педагогика институти билан хамкорликда Чирчиқ шаҳридаги офицерлар уйида  Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб “Конституция – бош қомусимиз!” мавзуида тадбир ўтказди.

Унда O‘zLiDeP вилоят, шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари ҳамда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва маданий, маънавий-маърифий юксалишининг қонуний асоси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли кафолати бўлган Конституциямизни чуқур ўрганиш ва унинг устуворлигини таъминлаш тараққиётимиз кафолати экани таъкидланди.

– Мазкур тадбир ёшларнинг Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни фарқлаш учун айни муддао бўлди, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири Д.Комолиддинов. –Тадбирнинг эътиборга молик жиҳати, партия Тошкент вилоят Кенгаши ва Чирчиқ давлат педагогика институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандумининг имзолангани бўлди.

Тадбирда институтнинг “Ниҳол” талабалар театр студияси томонидан саҳналаштирилган Абдулла Авлонийнинг “Адвокатлик осонми?!” пьесаси намойиш этилди.

А.ТЎЙЧИЕВ,

O’zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1048
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O’zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-12-14 15:01:19

Тадбирда ёшларнинг Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни фарқлаши,уни мазмунан тушуниб олиши тадбир мақсадини ҳаётга тадбиқ этишда мухимдир.Чунки билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса – Ватанимиз тараққиётининг кафолатидир .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+