Қонун ва ёшлар

26.12.2018, 17:24

Қонун ва ёшлар

Сирдарё вилояти Боёвут агросаноат касб-ҳунар коллежида “Ёшлар ва парламент” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгашлари томонидан ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари, партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

– Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб этиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун моҳиятини уларга етказишда бу каби тадбирларнинг аҳамияти юқори, – дейди партия вилоят кенгаши бўлим мудири Ҳусан Жабборов. – Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ёшларга оид ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларига ёшларнинг таклифларини олиш тизимини шакллантириш ва қабул қилинган қонунларни чуқур ўрганиш, ҳаётга татбиқ қилишда ёшларнинг ролини кучайтириш тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбирда “Ёшлар ва парламент” мавзусида слайд шаклидаги тақдимот ўтказилиб, савол-жавоб ташкил этилди. Ўқиш ва жамоат ишларида фаол иштирок этаётган ўқувчилар партиянинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    2275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+