Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яккасарой тумани кенгашидан O‘zLiDeP раҳбари номига миннатдорчилик хати келди

08.01.2019, 11:42

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яккасарой тумани кенгашидан  O‘zLiDeP раҳбари номига миннатдорчилик хати келди

Ахматжон Некбаев Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашига 3-Ёзувчилар сайлов округидан депутат этиб сайланган. Бугун у халқ вакили сифатида сайловчилар билан тез-тез учрашиб, электорат манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ҳозирга қадар унинг сайъ-ҳаракати билан тумандаги 300-сонли мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирланди, кўп қаватли уйларга лифтлар ўрнатилди. Асосийси, маҳаллада аҳоли учун дала дўконлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақида яқинда Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яккасарой тумани кенгаши раиси И.Алимов номидан келган миннатдорчилик хатида баён қилинган. O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов номига ёзилган хатда депутат кўмагида маҳалла ҳудудида кўплаб амалий ишлар қилинаётгани қайд этилган.   

– Маҳалламизни ободонлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхши­лашда депутатимизнинг хизматлари катта, – дейди И.Алимов. – Чунки у киши мунтазам равишда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, II Жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, мушкулини осон қилиб келади. Кейинги сайловларда ҳам ана шундай халқи учун хизмат қиладиган, одамлар дарди билан яшайдиган фидоий номзодлар билан иштирок этиб, депутатлик корпусида янада катта ўринни эгаллайсиз деган умиддаман.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    3119
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+