O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

15.01.2019, 15:33

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий  муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг 2018 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партиянинг вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди, зарурий тавсиялар таклифлар асосида батафсил тушунтирилди.

–Йиғилишда ўтган йилнинг сарҳисоби танқидий- таҳлилий муҳокама қилиниб, жорий йилда олдимизга қўйилган вазифаларга жиддий ёндашиш лозимлиги айтиб ўтилди, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Нозимжон Нўъмонов. – 2018 йилда бир қатор сусткашликка йўл қўйган туман Кенгашлари огоҳлантирилиб, белгиланган топшириқлар ижроси бўйича янги тизим режаси ўртага ташланди. 2019 йилда қилинган хатоларни такрорламай, янада қаттиқроқ ишлашга келишиб олинди.

Йиғилиш якунида 2019 йил учун изчил ислоҳотларга асосланган режалар юзасидан ҳар бир туман, шаҳар Кенгашларига топшириқлар берилиб, ижро муддатлари белгиланди.

Одинахон ТУРҒУНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1097
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+