O‘zLiDeP зарафшонлик ёш китобхонлар ўртасида танлов ўтказди

21.01.2019, 20:59

O‘zLiDeP зарафшонлик ёш китобхонлар ўртасида танлов ўтказди

Китоб қалбларни маънавият билан озиқлантирадиган, инсонни комиллик оламига етаклайдиган бебаҳо хазинадир. Китоб билан ошно бўлиш, уни доимий равишда мутолаа қилиш тафаккурни юксалтириб, оламни теранроқ мушоҳада қилишга ундайди.

Бу ҳақда O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши томонидан “Китоб – маънавият кўзгуси” шиори остида ўтказилган ёш китобхонлар танловида алоҳида таъкидланди. Унда шаҳар Ахборот-ресурс маркази ёш китобхонлари ўзаро беллашди.

– Мазкур танлов ёш китобхонларни ўзаро муособақага, баҳс-мунозарага чорлади, – дейди O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Нодира Отамуродова. – Албатта, китоб ўқиб, унинг мағзини чақиб, олган билимлари асосида мунозара қилишнинг завқи ўзгача. Тарихдан маълумки, бизнинг заминимиздан ўз илми, бой тафаккури билан бутун дунё аҳлини лол қолдирган алломалар, олим-у фозиллар етишиб чиққан. Уларнинг бутун оламга татигулик асарларини ўрганиш, аждодларимизга муносиб авлод бўлиш ёшларимизнинг бош мақсадига айланиши керак.        

Танловда ғолиб ва совриндорлар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1685
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши аппарат рахбари Абдуллаев Дилшодбек Қахрамонжонович2019-01-22 16:58:21

Нодира Отамуродова каби партиямизнинг фидойи ходимлари борлиги кувонарлидир.Китоб эса инсонни комилликка етакловчи маёқдир.Бундай танловлар кўплаб ўтказилиши тарафдориман!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+