Ким айбдор? Жиззахда қурилиши бошланган МТМ биноси нега тўхтаб қолди?

30.01.2019, 19:14

Ким айбдор? Жиззахда қурилиши бошланган МТМ биноси нега тўхтаб қолди?

Аввал хабар қилинганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш тарзи ва муаммолари билан танишмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Жиззах шаҳридаги “Сайҳон” МФЙда бўлиб ўтди.

Учрашувлар давомида фуқароларга мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ишлар ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди. Эътиборлиси, фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Жиззах шаҳрида жойлашган 20-мактаб 1988 йилда қурилган. Ҳозирда мазкур таълим муассасасида 784 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Муассасанинг асосий ўқув биноси қурилганига 30 йилдан ошган бўлса-да замон талабларига мутлақо жавоб бермайди. 

 Мактаб директори Алишер Мусурмоновнинг таъкидлашича, ҳозирда муассасада ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун етарли шароит мавжуд эмас. Тиббиёт хонаси, кутубхона, спорт зали ва синфхоналар таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

Шу масалада O‘zLiDeP фаолларидан кўмак сўраган А.Мусурмоновнинг мурожаати этибордан четда қолмади. Муассасани қайта таъмирлаш ишлари 2019 йилги Давлат дастурига киритиладиган бўлди.

“Сайхон” маҳалласида яшовчи Бекмурод Мусаевнинг айтишича, маҳалла аҳолиси кўп йиллардан буён булоқ, ариқ сувидан ичишади. Булоқни тепа қисмида тош майдалаш дробилка цехи ишлаши натижасида сувга олтингугурт ва амиакли селитра тушиб сувни ифлослантирмоқда. Шу боис, ҳудудда артезиан қудуқ ковлаш зарур.

Мазкур масалани O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ғайрат Бекмуротов ўз зиммасига олиб, тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали 1-чорак якунигача ҳал этишга ваъда берди.

“Шаҳар биздан анча узоқ. Ҳудудимизда эса бирорта ҳам мактабгача таълим муассасаси йўқ. Шу сабабли фарзандларимизни шаҳар марказидаги МТМга олиб боришга тўғри келяпти”, – дейди Бозоргул Сафарова.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойида ўрганилган мурожаат ижобий ҳал этиладиган бўлди. Энди ҳудудда қурилиши тўхтаб қолган МТМ биноси 2019 йил охирига қадар фойдаланишга топширилади.

O’zLiDeP фаолларининг вилоят аҳли билан учрашувлари, мулоқотлари  давом этмоқда.

O’zLiDeP Жиззах вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1798
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Юсуфов Мардонбек2019-02-01 17:32:10

Халқимизнинг эртанги кунини ўйлашдан бир кун хам тўхтамайлик.


manzura2019-01-31 17:22:20

ÒzLiDeP га рахмат


Шохрух2019-01-31 17:20:46

ÒzLiDeP xalq muammolariga yechim topmoqda


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+