11 йилдан буён ўз ечимини кутаётган муаммо қачон ҳал бўлади?

31.01.2019, 19:52

11 йилдан буён ўз ечимини кутаётган муаммо қачон ҳал бўлади?

Ургут тумани Испанза қишлоғи, “Жайратепа” МФЙ аҳолиси O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳга узоқ йиллардан бери ҳал этилмаётган янги сув насоси қурилишида амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилишди.

Маълум бўлишича, аҳолига сув чиқариб беришга мўлжалланган насос 1976 йилда қурилган. Гарчи ушбу насос “Жайратепа” МФЙ учун мўлжалланган бўлсада, амалда ундан “Бешкапа” МФЙ аҳолиси ҳам фойдаланиб келмоқда. Насос эса эскирганлиги боис шундоқ ҳам тўла қувват билан ишламйди. Натижада жайратепаликлар узоқ йиллардан бери сувдан ўз вақтида фойдалана олишмаяпти. Бу эса томорқадан унумли фойдаланишда бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари масалани туман Сув хўжалиги бўлими бошлиғи ҳамда сектор раҳбари иштирокида ўрганиб чиқди ҳамда мазкур масала ижроси қатъий депутатлик назоратига олинди.

Шунингдек, учрашувлар давомида аҳоли томонидан йўл масаласи ҳам кўтарилди. Шу маҳалла ичидан ўтувчи Ургутни қўшни Тожикистоннинг Панжакент тумани билан боғлаб турувчи 30 километрли йўл жуда ҳам абгор ҳолатда.

Қолаверса, ушбу маҳаллада трансформатордан фойдаланувчилар сони кўпайиб кетганлиги сабабли ҳаво ҳарорати тушиб кетган пайтларда трансформатор умуман ишламай қолаяпти.

Ушбу масалалар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга депутатлик сўрови юборилди ва муаммо ўз ечимини топмагунига қадар доимий назоратга олинди. 

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-02-02 20:11:08

Аҳолини қийнаб келаётган муаммонинг ҳал этилишига партиямиз депутатлари ва фаоллари томонидан ташаббус кўрсатилиши ва назоратга олиниши шубҳасиз, халқнинг олқишига ва партиямиз нуфузининг халқ ўртасида ошишига сабаб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+