Томорқадан мўмай даромад олаётган 64 ёшли Жозил ака хонадонида мастер-класс ташкил этилди

03.04.2019, 18:47

Томорқадан мўмай даромад олаётган 64 ёшли Жозил ака хонадонида мастер-класс ташкил этилди

O`zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши тажрибали томорқачи Жозил Эргашев хонадонида “Шахсий томорқадан самарали фойдаланиш йўллари” мавзусида кўргазмали семинар ўтказди.

Унда ўз шахсий томорқасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш истагида бўлган фуқаролар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар қатнашди.

Маълум бўлишича, Жозил ака 4 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган. Иссиқхонада лимоннинг Мейер навини парваришламоқда. Ўтган йили 20 туп лимон кўчатидан 600 килограмм ҳосил олган. Жорий йилда эса бир тонна ҳосил олишни режалаштиряпти. Бундан ташқари, томорқада апельсин ва лимоннинг Эрон навини кўпайтиришни йўлга қўйган.

– Лимоннинг Мейер нави бизнинг иқлимимизга мослашувчанлиги ва ҳосилдорлиги билан бошқа навлардан ажралиб туради, – дейди Жозим ака. – Кўчатларни табиий усулда парваришлаш мақсадида ерни 2 метр ковлаб, 70 сантиметрлик маҳаллий озиқа билан бойитганмиз. Ундан сўнг лимон кўчатларини экканмиз. Қилинган агротехник тадбирлар самара берди. Ўтган йили лимондан яхши даромад қилдик. Бу йил даромадимизни янада кўпайтиришни мўлжаллаяпмиз.

Жозим ака томорқасида лимончиликдан ташқари ўтган йили тижорат банкининг 90 миллион сўмлик кредити эвазига 200 уя асалари парваришлашга киришган. Қарангки, 2 ой ичида 1 тонна асал олишга ҳам эришди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    1378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+