Депутат аралашгач “Юқори Шовот”га суюлтирилган газ баллонлари келадиган бўлди

16.07.2019, 17:45

Депутат аралашгач “Юқори Шовот”га суюлтирилган газ баллонлари келадиган бўлди

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Оллаёр Болтаев “Юқори Шовот” маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда фуқаролардан ичимлик суви, маҳаллага мактабгача таълим муассасаси, оилавий поликлиника қуриш, ички йўлларни таъмирлаш, суюлтирилган газ баллонларининг вақтида етиб келмаслиги ва бошқа масалалар бўйича қатор мурожаатлар келиб тушди.

“Маҳалламиз газ таъминотидан тўлиқ узилган. Илгари суюлтирилган газ баллонлари вақтида етказиб берилган бўлса, кейинги пайтларда вақтида келмаслиги сабаб газсиз жудаям қийналяпмиз. Илтимос, шу масалада кўмак берсангиз”, – дея мурожаат қилди “Юқори Шовот” маҳалласида яшовчи Икром Искандаров.

Ушбу масала юзасидан халқ вакили О.Болтаев шу куннинг ўзида “Ҳазорасптумангаз” филиали бошлиғига депутатлик сўрови юборди. Натижада 2 кун ичида муаммо ҳал қилиниб, аҳолига суюлтирилган газ баллонлари вақтида етказиб бериладиган бўлди.

Учрашув давомида шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби долзарб масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ўрганиши ортиқча вақт талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

 Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1104
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+