O‘zLiDeP кўмагида тўрткўллик 145 нафар ёш ишли бўлди

22.07.2019, 18:07

O‘zLiDeP кўмагида тўрткўллик 145 нафар ёш ишли бўлди

O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ишсиз ёшлар иштирокида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ярмарка ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коллеж битирувчиларини ўзларига мос иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Шу кунга қадар туманда 5 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилган бўлса, уларда 228 та корхона ва ташкилотлардан 2 минг 401 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ўтказилган ярмарка давомида 213 нафар фуқаролар жалб этилган бўлиб, уларнинг 145 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. 39 нафар фуқаро эса касбга ўқитилиши ва жамоатчилик ишларига жалб қилинишини режалаштирилган.  

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    866
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+