O‘zLiDeP депутати қувалик фуқароларнинг мурожаатини ҳал қилди

15.08.2019, 17:44

O‘zLiDeP депутати қувалик фуқароларнинг мурожаатини ҳал қилди

O‘zLiDeP Қува туман кенгашига “Қува” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Унда маҳалладаги ички йўлнинг абгор ҳолати, ёзда чанг, ёғингарчилик кунлари лой ва балчиққа айланиши, бу эса аҳоли айниқса, ўқувчиларни қийнаётгани таъкидланган.

Мурожаат асосида партия туман кенгаши вакиллари ва O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Сайфидиновлар маҳаллага бориб, вазиятни ўрганди, аҳоли билан суҳбатлашиб, шикоятнинг ўринли эканини аниқлади. Эътиборлиси, шу куннинг ўзида ушбу масала юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай маҳалладаги “Фахрийлар” ва “Ҳувайдо” кўчаларига асфальт ётқизилди. Муаммо ҳалми ҳал, эътироз йўқми йўқ, аҳоли хурсандми, хурсанд! 

“Бугун жойларда тўпланиб қолган муаммолар кўп. Оддий одамларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда эса депутатлар фаол ва ташаббускор бўлиши керак. Чунки халқ бизга ишонч билдирган. Демак ана шу ишончни оқлаш зарур. Мени доим “сайловчиларимга қандай фойдам тегди”, деган савол қийнайди. Тўғри, ваколатимиз доирасида кўплаб амалий ишлар қиляпмиз, лекин бу ҳаракатимиздан сайловчиларнинг кўнгли тўляптимикин? Бу саволни бугун барча депутатлар ўзига бериши керак, назаримда”,  – дейди М.Сайфидинов.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1197
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+