Жиззахда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

30.08.2019, 15:59

Жиззахда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз — мустақиллик кунини кенг нишонлаш истиқлол йилларида қутлуғ анъанага айланиб қолди. Шу боис бугун халқимиз мустақиллик байрамини ўзгача шукуҳ, хуш кайфият билан кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Куни кеча O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ҳам мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Тегишли соҳа вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари иштирок этган тадбирда истиқлол йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда мисли кўрилмаган ўзгариш ва янгиланишлар рўй бергани таъкидланди.

“Бугун халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрат-шижоати боис юртимизнинг шон-шуҳрати олам узра ёйилмоқда. Мустақиллик берган беқиёс имкониятлар туфайли эртанги кунимиз, эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз”, – дейди халқ вакили Фарход Одилов.

Тадбир якунида байрам муносабати билан бир гуруҳ партия фаолларига эсдалик совғалари топширилди.

 Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    851
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+