O‘zLiDeP ёшларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда

18.10.2019, 15:21

O‘zLiDeP ёшларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” томонидан “Венчур тадбиркорлик: ёшлар бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш истиқболлари” мавзусида ёшлар анжумани ўтказилди.

Маълумки, жорий йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Ушбу сиёсий жараёнларда ёшларнинг иштироки муҳим саналади.

Партиянинг сайловолди дастуридан жой олган энг асосий йўналишлардан бири ҳам бу ёшлар ташаббуслари, ғоялари, интилиш ва мақсадларини рўёбга чиқаришдан иборат ҳисобланади. Хусусан, юртимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, замонавий инфратузилмалар, инновацион ғоялар ва ишланмалар асосида тадбиркорлик фаолияти, таълим, спорт, маданият ва санъат, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари соҳаларини ривожлантириш борасидаги ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Бу каби масалалар партия томонидан бугун илгари сурилаётган масала эмас, балки O‘zLiDeP ташкил этилган 2004 йилдан буён бу борадаги қатор лойиҳалари орқали ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Жумладан, “Ишлабиланмон талаба”, “Ёш инновациячи” стипендияси, “Ёш олимлар ва илмий изланувчилар”, “Ёш фермер”, “Диплом билан бизнесга”, “Хавфсиз интернет”, “Парламентда менинг ўрним”, “Агар мен депутат бўлсам” танлови ва бошқа ўнлаб лойиҳалар ёшларнинг ўз ҳаётида ўрин топишларида катта туртки бўла олди.

Анжуманда ёшлар томонидан ишлаб чиқилган стартап ва венчур лойиҳалари, илмий ишланмаларини ҳаётга тадбиқ этиш борасида мамлакатмизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг истиқболлари муҳокамалар марказида бўлди.

Тадбир иштирокчилари тажрибали мутахассислардан «Инновацион ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда иқтисодий ривожланган давлатлар тажрибалари», «Ўзбекистонда тадбиркорлик ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари» каби мавзуларда маърузалар тинглашди.

Шунингдек, олий таълим муассасаларидан инновацион ишланмалар, лойиҳалар ишлаб чиқаётган талаба ёшлар, илмий изланувчилар ҳамда тадқиқотчи ёшлар ўз лойиҳаларини тақдимотини ўтказишди.

Тадбир доирасида ёшларнинг бу борадаги фикрлари, таклифлари асосида инновацион, стартап ва венчур лойиҳаларни тадбиқ этиш истиқболларига бағишланган дастурлар ишлаб чиқилди.

Ушбу ишлаб чиқилган инновацион лойиҳалар, ишланмалар келгусида ҳаётга жорий этишда партиянинг ҳамкор ташкилотлари орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.

Юсуфжон Юсупов,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси

 ёшлар билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    979
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+