Шовотликлар қачон равон йўлларда юришади?

26.11.2019, 18:58

Шовотликлар қачон равон йўлларда  юришади?

Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ойбек Садуллаевга тумандаги “Чўкли” қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда аҳоли қишлоқнинг Моноқ, Тукмонгит ҳамда Огохий  маҳаллаларини туман марказига боғловчи асосий йулнинг “Монок эшон каъла” йуналиши 5 км қисми ёроқсизлигини айтиб, бу масалани бартараф этишда кўмак сўраган.

“Қишлоғимиз туман марказидан 18 км узоқликда жойлашган. Айни пайтда 3 маҳаллада 10 минг нафардан ортиқ аҳоли истикомат қилмоқда. Бошқа жойларда бўлгани каби бизнинг қишлоғимизда ҳам муаммолар бор. Энг катта муаммойимиз – йўлларимизнинг таъмирталаблиги”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Партия туман Кенгаши вакиллари ҳамда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси О.Садуллаев ушбу ҳолатни ўрганиб, муаммо ечими бўйича Шовот туман йўллардан фойданалиш унитар корхонасига сўрови юборди. Лекин натижадан дарак бўлмади.

“Таксичиман. Бу йўллардан кунига икки-уч марта ўтаман. Кўриб турганингидек, ҳар гал аҳвол шу. Машинамизни авайлаш учун йўлнинг гоҳ у, гоҳ бу четидан юришга мажбурмиз. Лекин начора, тирикчилик қилиш керак-ку!”, – дейди исмини ошкор қилишни хоҳламаган ҳайдовчи.

Умид қиламизки, туман йўлсозлари ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, муаммоларни вақтида бартараф этишади.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1123
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Давррн2019-11-29 09:22:06

Жуда актуал масала, асфальт килиш керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+