Мутасаддилар ваъда берди. Эски симёғочлар янгисига алмаштирилади

27.11.2019, 18:04

Мутасаддилар ваъда берди. Эски симёғочлар янгисига алмаштирилади

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Хожиевга “Чинорли” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Қўштегирмон” ва “Бирлик” кўчасида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

“Кўчамиздаги сим­ёғочлардан 1997 йилдан буён фойдаланиб келамиз. Ўша пайтда ёғочдан қўлбола симёғоч ясаб, оддий сим ёрдамида электр тортиб келгандик. У сим­ёғочлар аллақачон хизмат муддатини ўтаб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Энди кўчамиздаги барча симёғочларни бетон устунларга алмаштириш керак. Бу масалада туман ҳокимлиги ва туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилганмиз. Аммо натижа йўқ,  эътибор суст. Сизлардан илтимос, ушбу мурожаатни ўрганиб, муаммони ижобий ҳал этишда ёрдам берсангиз”, – дейилади ушбу мурожаатда.  

Партия туман кенгаши вакиллари ва O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Хожиев мурожаатни жойига чиқиб ўрганиб, ечими бўйича жорий йил 30 сентябрь куни туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига сўров юборди. Орадан бироз вақт ўтгач, депутатлик сўровига жавоб хати келди.

“Сизнинг “Чинорли” МФЙдаги мавжуд муаммолар бўйича юборган сўровингиз бўйича ТЭТК мутахассислари ҳудудга чиқиб, вазиятни ўрганиб келишди. Ҳақиқатдан ҳам аҳоли эътирозлари ўринли. Лекин Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан, якка тартибда уй-жой қурган фуқаролар учун янги ҳаво линиялари тортишни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шу боис бундай харажатлар учун маблағ ажратилса,  эскирган симёғочларни тўлиқ янгисига алмаштириб берамиз”, – дейилади ушбу жавоб хатида. 

Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, бу симёғочларнинг аксарияти аҳоли уйларига яқин жойлашган. Улар қулаб кетса, қисқа туташув юз бериши, хонадонларда ёнғин келиб чиқиш хавфи ҳам бор. Лекин мутасаддилар шуни била туриб, масалага панжа ортидан қарамоқда. 

Умид қиламизки, Паркент тумани электр тармоқлари корхонаси тез орада “Қўштегирмон” ва “Бирлик” кўчасида яшовчи фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўради.

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    967
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Halimjon2019-11-28 16:04:55

Bari yolg'on bu deputatlar nimani tasdiqlayotganiniyam bilmaydi bular majlislarda qo'lini ko'taradi tushiradi bo'ldi.Ularga gaz svet yonadimi o'chadimi qizig'i yo'q


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+