“Ақманғит” қишлоғидаги кўприк аҳолини хавотирга солмоқда. Унга ечим борми?

29.11.2019, 16:42

“Ақманғит” қишлоғидаги кўприк аҳолини хавотирга солмоқда. Унга ечим борми?

 Халқ депутатлари Нукус туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик  гуруҳи аъзоси С.Жақсимовга “Бақаншақли” овул фуқаролар йиғини “Ақманғит” қишлоғида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда коллектор устидан ўтувчи кўприкнинг аҳволи ва у аҳолига, айниқса, ёш болаларга хавф туғдириётганлиги баён этилган. Шунингдек, мазкур кўприкни таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўралган.  

Ушбу мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида партия вакиллари ва O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси С.Жақсимов “Ақманғит” қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, уларнинг эътирозларини тинглади.

Фуқароларнинг айтишича, бугун ҳудудда 7 минг 785 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ янги посёлка бўлганлиги боис, бу ердаги аҳолининг фарзандлари мактабга қатнаши учун 500 метр масофадаги кўприкдан ўтишга мажбур бўлмоқда. Агар коллектордан ўтувчи кўприк таъмирлаб берилса, ўқувчилар учун жуда қулай бўлади.

Ушбу ҳолат бўйича халқ вакили С.Жақсимов жорий йилнинг 11 февраль куни Нукус тумани мелиорация бўлими раҳбарига депутатлик сўрови юборди. Шундан сўнг, ташкилот раҳбари мурожаатни атрофлича ўрганиб, ижобий ҳал этиб беришга ваъда берди.

“Тўғри, ваъдага мувофиқ мутасаддилар ҳудудга келиб ҳолатни ўрганди. Орадан маълум муддат ўтиб янги кўприкни қуриш ишлари бошланди. Аммо ҳаракатлар бошланди-ю, негадир охирига етмай қолди. Мана куз охирлаб, қиш кириб келмоқда. Бироқ ваъда берилган кўприкдан дарак йўқ. Ҳадемай қишли-қировли кунлар бошланса, аҳволимиз не кечади, хатарли кўприкдан ёш болаларнинг ўтиши ундан-да хатарли бўлиши аниқ”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Мазкур кўприк хусусида Нукус тумани мелиорация бўлими инженер техниги Ў.Қосназаровдан сўраганимизда қурилиш материаллари олиб келиб қўйилгани, лекин бу материаллар кўпирни янгидан қайта қуришда етмаслигини билдирди. Қачон, деган саволга эса “дастурга киритганмиз, иложи борича тезроқ қурамиз”, деган жавобни берди.

Биз туман мусаддилари белгиланган муддатда ушбу муаммони бартараф этишига ишонч билдирамиз ва лозим бўлса, бу мавзуга яна қайтамиз.                

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    958
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+