O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитовнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

14.01.2020, 09:56

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитовнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.

Кейинги йилларда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ёшларимиз учун шарафли вазифага айланди.

Биз давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга бундан кейин ҳам алоҳида эътибор қаратиш тарафдоримиз.

Қадрли мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!

Сизларни O‘zLiDePнинг кўп минг сонли аъзолари номидан мамлакатимизда кенг нишонлаётган шарафли айём – Ватан ҳимоячилари куни билан қутлар эканмиз, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз!

Самимий эҳтиром ила,

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар

ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик

партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси раиси Актам Хаитов.

  • Кўрилди
    129
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+