O‘zLiDeP депутати ўқувчилар учун стипендия жорий қилди (+ВИДЕО)

28.01.2020, 10:47

O‘zLiDeP депутати ўқувчилар учун стипендия жорий қилди (+ВИДЕО)

Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Ғайрат” МФЙда O‘zLiDePдан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган Адиба Хожимирзаева аҳоли билан мулоқот қилди.

Мулоқотда маҳаллада мавжуд электр энергияси ва иш билан таъминлаш муаммоси, симёғочлар ҳамда йўлларнинг таъмирталаблиги кенг муҳокама қилинди.

Хусусан, депутат туманнинг “Серқуёш” маҳалласида яшовчи жисмоний имконияти чекланган аёл Ш.Рўзибоевани иш билан таъминлашда амалий ёрдам берди. Адиба аёлга ўзи раҳбарлик қилаётган хусусий корхонасига ишга жойлаштирди. Энди Рўзибоева уйда ўтирган ҳолда чеварчилиги билан шуғулланиб, корхонага ёрдам беради.

Шунингдек, депутат ўқувчиларни илмга қизиқтириш мақсадида тумандаги мактабда “Депутатлик степендияси”ни жорий қилди ва уч нафар ўқувчига стипендия ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширди.

Депутат учрашувда кўтарилган масала ва муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборишини маълум қилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1036
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+