O‘zLiDeP депутати энг аълочи мактаб ўқувчисига ўқув йили давомида тўланадиган стипендия жорий қилди
14.02.2020, 20:11

Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Наргиза Саломова тумандаги 77-мактабнинг энг аълочи ўқувчисига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида стипендия жорий қилди.
Бугун 14 феврал – буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб, мазкур мактабда ўтказилган тадбирда Наргиза Саломава ҳам иштирок этди ва ҳар ойда ушбу мактабнинг энг аълочи 1 нафар ўқувчисига стипендия жорий этди. Шу куни у тадбирда фаол иштирок этган ўғил-қизларга бадиий китоблар билан рағбатлантирди.
Халқ вакили Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатмоқда. Унинг “Ситора имкон плюс” нодавлат таълим муассасасида бандлиги таъминланмаган ўғил-қизларга 18 турдаги касб-ҳунар сирлари ўргатилмоқда. Айни пайтда мазкур муассасада 300 нафардан ортиқ ёш ҳунар ўрганишмоқда. Энг муҳими, ҳар ойда ҳунар ўрганишга келган қизлардан 2 нафари ўқишга бепул қабул қилинаяпти. Шу кунга қадар мазкур муассасада 16 минг нафарга яқин ёш йигит-қизлар касб-ҳунар ўрганишди.
Таъкидлаш жоизки, тадбиркор ўтган йили “Ташаббус - 2019” кўрик-танловининг республика босқичида “Хизмат кўрсатиш соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида ғолиб чиқиб, Президент соврини - “Спарк” автомобили билан тақдирланган эди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP депутатлари Шаҳрихон туман ҳокими ўринбосари ҳисоботидан қониқдими?
26.02.2021, 18:45
-
O'zLiDeP депутати Динара Қосимхўжаева илм-фан тараққиётига ҳисса қўшмоқда
26.02.2021, 18:39
-
Булоқбошилик тадбиркорларнинг муаммоларига депутатлар ечим топишдими?
26.02.2021, 17:00
-
Янги Ўзбекистон демократик ислоҳотлар йўлида собит ва илдам одимлайди
25.02.2021, 17:32
-
Депутат кўмаги: гурланлик тадбиркорга ёшлар кичик саноат зонасидан жой ажратиб берилади
25.02.2021, 17:28
Фикрингизни қолдиринг