Депутатга бир сайёр қабулда 20га яқин мурожаат келиб тушди

10.03.2020, 17:44

Депутатга бир сайёр қабулда 20га яқин мурожаат келиб тушди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Азиз Аҳроров “Боғи Феруза” ва “Абдураҳмон Жомий” маҳаллаларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.

Мулоқотда “Боғи Феруза” МФЙ фуқаролари “Хива” кўчасидаги 30 та хўжаликни магистрал ичимлик сув қувурига улаш, эскириб қолган 41 та симёғочни алмаштириш, “Хива” кўчасини асфальтлаш ва бошқа масалалар бўйича 20 га яқин мурожаат келиб тушди.

Шунингдек маҳалла фаоллари Самарқанд шаҳар Онкология диспансерида машиналар тураргоҳи йўқлиги, “Абдураҳмон Жомий” маҳалласи йўлларини таъмирлаш, ҳамда 1992 йилдан буён истиқомат қилиб келаётган Парвона Зокированинг турмуш ўртоғининг фуқаролик масаласини кўриб чиқиш бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Кўтарилган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш бўйича қарор қабул қилинди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    678
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+