O‘zLiDeP ЎзМУ Жиззах филиалига 50 та китоб совға қилди

16.03.2020, 18:52

O‘zLiDeP ЎзМУ Жиззах филиалига 50 та китоб совға қилди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиалида “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, депутатлар, талаба-ёшлар ҳамда педагоглар иштирок этди.

– Тадбир барчамизда катта таассурот қолдирди, – дейди университет 1-босқич талабаси Мадина Қўшмонова. – Айниқса, партия фаоллари томонидан берилган адабиётлар ёшларда китобхонлик кўникмасини шакллантиришда муҳим омил бўлади, десак адашмаган бўламиз. 

Тадбир якунида O’zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан университет кутубхонасига 50 та китоб совға қилинди. Олий таълим даргоҳи ва партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар белгилаб олинди. 

Саида Умаралиева

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    640
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+