Фарғоналик депутатлар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, кўп болали оилаларга бепул ун тарқатилди

27.03.2020, 12:37

Фарғоналик депутатлар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, кўп болали оилаларга бепул ун тарқатилди
Коронавируснинг олдини олиш бўйича мамлакатимизда бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Албатта, бугунги кунда фарғоналиклар ҳам Президентимизнинг халққа қилаётган Мурожаатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда депутатлар жипслашиб, халқ ичига кириб бориб, турли ваҳималарга ўрин йўқлигини, қолаверса, жойларда нахр-наволарнинг сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
 
O'zLiDeP Фарғона вилояти, туман-шаҳар Кенгашлари ходимлари, депутатлар, партия фаоллари ҳудудларда аҳоли учун бепул тиббий ниқоблар, озиқ овқат маҳсулотлари тарқатишда хайр-саховат акцияларини ўтказмоқдалар.
 
Куни-кеча O'zLiDePдан сайланган Сўх туман Кенгаши депутати Назиржон Тоҳиров ташаббуси билан 160 қоп ун маҳаллада яшовчи фуқаролар, ижтимоий кўмакка муҳтож, кўп болали оилаларга бепул тарқатилди.
 
Бундай синовли кунларда одамлар бир-бирига нисбатан хайрихоҳ бўлиши, атрофимиздаги одамларга нисбатан меҳр улашиш, айни кунларда моддий таъминот томонидан мушкул аҳволга тушган ватандошларни қўллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Ишонамизки, бундай синовли кунларни биз, албатта, енгамиз, дейди Сўх туман Кенгаши депутати Н.Тоҳиров.
 
Бундан ташқари, Бувайда туман Кенгаши депутати Шуҳратжон Назиров ҳам “Назирова Умидахон” номли оилавий тикувчилик цехида тиббий ниқобларни тикиб, халққа бепул тарқатмоқда.
 
Шунингдек, Данғара туман Кенгаши депутати, “Аюбхон техтиль” МЧЖ раҳбари Дилшодахон Усмонова ташаббуси билан ҳам қарийб 20 мингдан ортиқ тиббий ниқоблар фуқароларга бепул тарқатилди ва бу ишлар давом этмоқда. Шунингдек, депутатлар фуқароларга соғлик- энг катта бойлик эканлигини таъкидлаб, карантин даврида тиббий кўрсатмаларга амал қилишга чақирмоқдалар.
 
Фуқароларга берилаётган бундай эътибор ва хайр-эҳсонлардан аҳоли хурсанд. Бир сўз билан айтганда, O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан вилоятнинг барча туман-шаҳарларида хайрия акциялари кенг қулоч ёйган.
 
Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,
 
O'zLiDeP Фарғона вилояти
 
Кенгаши матбуот котиби
  • Кўрилди
    700
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+