Меҳрга муҳтожлар ва кам таъминланган оилалар доимо O'zLiDeP эътиборида

06.05.2020, 17:11

Меҳрга муҳтожлар ва кам таъминланган оилалар доимо O'zLiDeP эътиборида

Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар, боқувчисини йўқотган ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни йўқлаш доимий анъанага айланган.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашига O'zLIDePдан сайланган депутат Мухайё Гафарова муҳтож оилалар, ногирон ҳамда уруш фахрийларининг холидан хабар олди. У 280 нафарга яқин фуқароларга 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, ҳимоя ва антисептик воситалари тарқатди.

Қолаверса, депутат коронавирусга қарши курашаётган Наманган шаҳридаги 6-сонли оилавий поликлиникасида карантинда бўлган, туну кун хизмат вазифасини бажараётган жонкуяр тиббиёт ходимларининг 11 нафарининг оиласини ҳам йўқлади.

Албатта, кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олиб, синовли дамларда елкадош бўлиш уларда эртанги кунга ишонч ва миннатдорлик туйғулари шаклланишига хизмат қилади. Зеро, меҳрга муҳтожлар ва кам таъминланган оилалар доимо O'zLiDeP эътиборида.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    1154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+