O'zLiDeP фаоли кўмагида қашқадарёлик 240 нафар йигит-қиз ишли бўлди

25.05.2020, 17:03

O'zLiDeP фаоли кўмагида қашқадарёлик 240 нафар йигит-қиз ишли бўлди

Асомиддин ғайратли ва шижоатли ёшлар вакили. У “Қашқадарё парник тараққиёт” корхонасини барпо қилиб, 14 гектар ерда гидропоника усулида замонавий кўринишдаги автоматик тарзда бошқариладиган иссиқхона қура бошлаганида, “ёшгина йигит экан, шунча жойни эплай олармикан” деб ишонқирамаганлар ҳам бўлди. Асомиддин иссиқхонада дастлабки маҳсулотни чиқара бошлаганида, бундай гапларни айтган кишилар бармоқ тишлаб қолишди.

- Бозор талабларидан келиб чиқиб, помидорнинг пуштиранг навини етиштираётганимиз туфайли маҳсулотимиз жуда харидоргир, - дейди O'zLiDeP фаоли Асомиддин Раҳмонов. – Ҳозирги кунда помидор ва бодрингнинг асосий қисмини Россия ва Қозоғистонга экспорт қилаяпмиз. Маҳсулотни етиштиришдан тортиб, уни териш, саралаш, қадоқлашда Қарши туманидан 240 нафар йигит-қиз доимий иш билан банд этилган. Иссиқхонани яна 6 гектарга кенгайтириб, ишчиларимиз сонини 400 нафарга етказмоқчиман.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1192
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+