Уйғур миллий маданий маркази сув тошқинидан азият чеккан сардобалик 30 та оилага саховат кўрсатди

03.06.2020, 14:04

Уйғур миллий маданий маркази сув тошқинидан азият чеккан сардобалик 30 та оилага саховат кўрсатди

O'zLiDeP фаоли, республика Уйғур миллий маданий маркази раҳбари Ҳалима Баратова ва партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Сардоба сув омбори тошқинидан зарар кўрган оилалар холидан хабар олишди.

Республика Уйғур миллий маданий маркази раҳбари Ҳалима Баратова, марказ масъул ходими Усен Искендеров, Тошкент вилояти Уйғур миллий маданий маркази раҳбари Нурмуҳаммад Тўхтаевлар ҳамда партия вилоят Кенгаши ходимлари Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчасининг А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли холидан хабар олишди.

Оқолтин туман Кенгаши депутати Қимматой Бердиёрова берган маълумотга кўра, маҳалла ҳудудида 2950 нафар 11 миллатга мансуб аҳоли аҳил-иноқ, ўзаро ҳамжиҳатликда истиқомат қилиб келишмоқда. Сув тошқинидан ҳудуддаги 78 та хонадон талафот кўрган. 42 та 2 қаватли уйларнинг 1-қаватидаги 15 та хонадонни сув босган. Турли миллат ва элат вакилларига мансуб аҳолининг ўзаро ҳамжиҳатлиги, аҳил иноқлиги ана шундай оғир кунларда яна бир бор намоён бўлди.

Уйғур миллий маданий маркази томонидан сув тошқинидан азият чеккан уйғур, ўзбек, қозоқ, қирғиз, немис,  рус миллатига мансуб бўлган 30 га яқин хонадон эгалари билан суҳбатлар ўтказилиб уларга кўрпа, кўрпача ва идиш- товоқлар ҳадя қилинди.

- Президентимиз таъкидлаганидек, “Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёни...” бўлса, жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган, - дейди марказ раҳбари Ҳалима Баратова. - Бундай синовли кунларни халқимиз биргаликда, бир бирига елкадош бўлиб ҳамжиҳатликда енгиб ўтади. Зеро, аҳилликда, бирдамликда барака бор.

Дилором Эсонова,

O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+